https://sputniknews.uz/20220920/ozbekistonni-ochiqlik-va-islohotlar-siyosatini-amalga-oshirishda-qollab-quvvatlaymiz---bmt-28399239.html
Ўзбекистонни очиқлик ва ислоҳотлар сиёсатини амалга оширишда қўллаб-қувватлаймиз - БМТ
Ўзбекистонни очиқлик ва ислоҳотлар сиёсатини амалга оширишда қўллаб-қувватлаймиз - БМТ
Sputnik Ўзбекистон
Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Нью-Йоркда БМТ бош котиби Антонио Гутерриш билан учрашди. 20.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-20T17:43+0500
2022-09-20T17:43+0500
2022-09-20T17:43+0500
сиёсат
владимир норов
антониу гутерриш
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/14/28399364_0:54:1024:630_1920x0_80_0_0_911a22236d3a2918aad6280f9800d083.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) очиқлик ва ислоҳотлар сиёсатини амалга ошириш йўлида Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда ташкилоти бош котиби Антонио Гутерриш Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашув чоғида маълум қилди.БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда Гутерриш Ўзбекистон раҳбариятининг ортга қайтмас хусусиятга эга илғор кенг кўламли ўзгаришларни амалга оширишга бўлган сиёсий иродаси ва қатъиятини юқори баҳолади.Бош котиб Ўзбекистон ва БМТ ўртасида жадал кенгайиб бораётган ҳамкорликни олқишлади.Ўзбекистоннинг Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, минтақада замонавий уй-жойлар, ижтимоий ва саноат инфратузилмаси объектларини қуриш борасидаги саъй-ҳаракатлари БМТ томонидан юқори баҳоланиши маълум қилинди.Ташкилот, шунингдек, Ўзбекистон томонидан минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, “Термиз - Мозори-Шариф - Кобул – Пешовар” темир йўлини қурилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/14/28399364_58:0:967:682_1920x0_80_0_0_b38e4fa6bb11b0a8f566e174b3d4d042.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир норов, антониу гутерриш, бмт
сиёсат, владимир норов, антониу гутерриш, бмт
Ўзбекистонни очиқлик ва ислоҳотлар сиёсатини амалга оширишда қўллаб-қувватлаймиз - БМТ
Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Нью-Йоркда БМТ бош котиби Антонио Гутерриш билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) очиқлик ва ислоҳотлар сиёсатини амалга ошириш йўлида Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда ташкилоти бош котиби Антонио Гутерриш Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашув чоғида маълум
қилди. БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда Гутерриш Ўзбекистон раҳбариятининг ортга қайтмас хусусиятга эга илғор кенг кўламли ўзгаришларни амалга оширишга бўлган сиёсий иродаси ва қатъиятини юқори баҳолади.
Бош котиб Ўзбекистон ва БМТ ўртасида жадал кенгайиб бораётган ҳамкорликни олқишлади.
"Ўзбекистон тинчлик, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари масалаларидан тортиб иқлим ва барқарор ривожланишгача бўлган барча соҳалардаги ишончли ҳамкоримиздир. Мамлакат БМТнинг кўп томонлама кун тартибини илгари суришда этакчи ўринни эгаллайди", - дейди Гутерриш.
Ўзбекистоннинг Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, минтақада замонавий уй-жойлар, ижтимоий ва саноат инфратузилмаси объектларини қуриш борасидаги саъй-ҳаракатлари БМТ томонидан юқори баҳоланиши маълум қилинди.
Ташкилот, шунингдек, Ўзбекистон томонидан минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, “Термиз - Мозори-Шариф - Кобул – Пешовар” темир йўлини қурилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.