https://sputniknews.uz/20220920/mirziyoev-qirgiz-tojik-chegarasidagi-vaziyatni-izga-solishga-oid-erishilgan-kelishuvni-olqishladi-28400135.html
Мирзиёев қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни изга солишга оид эришилган келишувни олқишлади
Мирзиёев қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни изга солишга оид эришилган келишувни олқишлади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеалар сабаб қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик... 20.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-20T18:00+0500
2022-09-20T18:00+0500
2022-09-20T18:09+0500
эмомали раҳмон
садир жапаров
шавкат мирзиёев
қирғиз-тожик чегараси
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28233926_0:65:1280:785_1920x0_80_0_0_861ce35991e1265f255a68b8de9f14b3.jpg
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, Мирзиёев ҳар икки қўшни давлатлар раҳбарлари билан Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеалар юзасидан фикр алмашган. Қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, вазиятнинг авж олишини тўхтатиш бўйича икки томонлама келишувларга эришилганини чин дилдан олқишлаган.Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида ўтказилган тадбирларнинг сермаҳсул якунларини муҳокама қилган. Икки давлат етакчисининг суҳбатида устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳалари бўйича келишувларни рўёбга чиқариш, шу жумладан “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланган. Бўлажак олий даражадаги, шу жумладан минтақавий тузилмалар доирасидаги учрашувларга тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилган.Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда эса ШҲТ Самарқанд саммитининг асосий якунлари ва унинг доирасида ўтказилган икки томонлама учрашув юзасидан фикр алмашган. Олий даражадаги тадбирлар давомида қабул қилинган, энг аввало, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини тайёрлашни тезлаштириш ва илгари суриш бўйича қарорларни тез фурсатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон ва Қирғизистон тинчлик протоколини имзолагани хабар қилинган эди. Томонлар чегара ҳудудларида барқарорликни таъминлаш ва ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишларини билдиришган.Сўнгги маълумотларга кўра, қирғиз-тожик чегарасида юзага келган навбатдаги қуролли тўқнашувда Қирғизистон томонидан 59 киши ҳалок бўлган, 198 киши эса жароҳатланган. Расмий Душанбе эса 41 нафар қурбон ҳақида маълумот берган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28233926_118:0:1185:801_1920x0_80_0_0_80d46f733fe0d83dfa51e73db932138e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эмомали раҳмон, садир жапаров, шавкат мирзиёев, қирғиз-тожик чегараси, сиёсат
эмомали раҳмон, садир жапаров, шавкат мирзиёев, қирғиз-тожик чегараси, сиёсат
Мирзиёев қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни изга солишга оид эришилган келишувни олқишлади
18:00 20.09.2022 (янгиланди: 18:09 20.09.2022) Шавкат Мирзиёев Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеалар сабаб қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти
Садир Жапаров ва Тожикистон президенти
Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзиёев ҳар икки қўшни давлатлар раҳбарлари билан Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеалар юзасидан фикр алмашган. Қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, вазиятнинг авж олишини тўхтатиш бўйича икки томонлама келишувларга эришилганини чин дилдан олқишлаган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида ўтказилган тадбирларнинг сермаҳсул якунларини муҳокама қилган. Икки давлат етакчисининг суҳбатида устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳалари бўйича келишувларни рўёбга чиқариш, шу жумладан “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланган. Бўлажак олий даражадаги, шу жумладан минтақавий тузилмалар доирасидаги учрашувларга тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилган.
Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда эса ШҲТ Самарқанд саммитининг асосий якунлари ва унинг доирасида ўтказилган икки томонлама учрашув юзасидан фикр алмашган. Олий даражадаги тадбирлар давомида қабул қилинган, энг аввало, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини тайёрлашни тезлаштириш ва илгари суриш бўйича қарорларни тез фурсатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон ва Қирғизистон тинчлик протоколини имзолагани
хабар қилинган эди. Томонлар чегара ҳудудларида барқарорликни таъминлаш ва ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишларини билдиришган.
Сўнгги маълумотларга кўра, қирғиз-тожик чегарасида юзага келган навбатдаги қуролли тўқнашувда Қирғизистон томонидан 59 киши ҳалок бўлган, 198 киши эса жароҳатланган. Расмий Душанбе эса 41 нафар қурбон ҳақида маълумот берган.