Австрия канцлери Россияга қарши янги санкция киритиш мақсадга мувофиқ эмаслигини айтди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишКарл Нехаммер
Карл Нехаммер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2022
Oбуна бўлиш
Карл Нехаммернинг сўзларига кўра, Ғарбда ва Австрия жамоатчилигида санкциялардан чарчаш аломатлари пайдо бўлмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россияга қарши янги санкциялар киритиш ҳозир мақсадга мувофиқ эмас, чунки илгари қабул қилинган чоралар ўз самарасини тўлиқ кўрсатгани йўқ. Бу ҳақда Австрия канцлери Карл Нехаммер Йью-Йоркдаги БМТ Бош ассамблеясининг 77-сессияси доирасида журналистларга маълум қилди.
“Биз кўплаб санкциялар қабул қилдик. Ҳозир биз бу санкцияларнинг самарасини кўришимиз керак, улар биз кутгандек кор қилмагунча, ўйлашимча, янги санкциялар ҳақида ўйлаб хато бўлган бўларди ”, - деди у.
Шу билан бирга канцлер Ғарбда ва Австрия жамоатчилигида санкциялардан чарчаш аломатлари пайдо бўлаётгани таъкидлади.
Венада нарх ошишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0