https://sputniknews.uz/20220919/volodin-garb-ukrainadagi-maglubiyat-uchun-masuliyatni-zimmasiga-olishni-istamayapti-28356275.html
Володин: Ғарб Украинадаги мағлубият учун масъулиятни зиммасига олишни истамаяпти
Володин: Ғарб Украинадаги мағлубият учун масъулиятни зиммасига олишни истамаяпти
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думаси спикерининг сўзларига кўра, УҚК Вашингтон ва Брюссель умидларини оқламаган. 19.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-19T17:33+0500
2022-09-19T17:33+0500
2022-09-19T17:33+0500
россия
вячеслав володин
украина
ғарб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28355710_0:0:3075:1730_1920x0_80_0_0_2498cb7cf0a653a28cad6f298214a20b.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ғарб Украинадаги мағлубият учун масъулиятни зиммасига олишни истамаяпти, шунинг учун энди музокаралар жараёни мамлакат президенти Владимир Зеленскийга боғлиқлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилди.Унинг таъкидлашича, биринчидан, Украина Қуролли кучлари Вашингтон ва Брюссель умидларини оқламади. “Зеленский ғалаба ваъда қилганди. Натижа Ғарб ҳомийлари ҳафсаласини пир қилди”, - деб ҳисоблайди Россия Давлат думаси раиси.Сиёсатчининг ёзишича, иккинчидан, АҚШ ва Европа иттифоқидаги ички сиёсий вазият улар амалдорларини муносабат билдиришга мажбурлайди.“Америкаликлар ва европаликлар Украинадаги воқеалар юзасидан ўз позицияларини билдиришни бошлашди. Улар уруш сиёсатини ўз ёнларидан тўлашга тайёр эмаслар <...>. Улар дуч келган инфляция, нарх ўсиши, энергия ресурслари билан боғлиқ муаммолар ва бошқа қийинчиликлар уларни қиш арафасида хавотирга солмай қўймайди”, - деб ҳисоблайди Володин.24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28355710_166:0:2897:2048_1920x0_80_0_0_b226a6c4dc2b76dab515389550cc8c45.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, вячеслав володин , украина, ғарб
россия, вячеслав володин , украина, ғарб
Володин: Ғарб Украинадаги мағлубият учун масъулиятни зиммасига олишни истамаяпти
Россия Давлат думаси спикерининг сўзларига кўра, УҚК Вашингтон ва Брюссель умидларини оқламаган.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ғарб Украинадаги мағлубият учун масъулиятни зиммасига олишни истамаяпти, шунинг учун энди музокаралар жараёни мамлакат президенти Владимир Зеленскийга боғлиқлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилди.
“Вашингтон ва Брюссель томонидан янги риторика янграй бошлади: Украинадаги тинч йўл билан тартибга солишга оид музокаралар масаласи бутунлай Зеленскийга боғлиқ. Илгари аксини маъқуллашаётганди. Можаро фақат жанг майдонида ҳал этилиши шарт дейишганди. <…> Зеленский билан ғалаба бўлмаслигини тушуниб етишди. Мағлубият учун эса масъулиятни зиммаларига олишни исташмаяпти ”, - дея
ёзди Володин ўзининг телеграм каналида.
Унинг таъкидлашича, биринчидан, Украина Қуролли кучлари Вашингтон ва Брюссель умидларини оқламади. “Зеленский ғалаба ваъда қилганди. Натижа Ғарб ҳомийлари ҳафсаласини пир қилди”, - деб ҳисоблайди Россия Давлат думаси раиси.
Сиёсатчининг ёзишича, иккинчидан, АҚШ ва Европа иттифоқидаги ички сиёсий вазият улар амалдорларини муносабат билдиришга мажбурлайди.
“Америкаликлар ва европаликлар Украинадаги воқеалар юзасидан ўз позицияларини билдиришни бошлашди. Улар уруш сиёсатини ўз ёнларидан тўлашга тайёр эмаслар <...>. Улар дуч келган инфляция, нарх ўсиши, энергия ресурслари билан боғлиқ муаммолар ва бошқа қийинчиликлар уларни қиш арафасида хавотирга солмай қўймайди”, - деб ҳисоблайди Володин.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.