Вашингтон дунё тартибини бузишни таклиф қилмоқда

© Sputnik / Роман Махмутов / Медиабанкка ўтишЗаседание Генассамблеи ООН
Заседание Генассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб БМТдан номақбул қарорлар қабул қилишда фойдаланмоқда, дейди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова.
У Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеянинг аллақачон можаро билан маълум бўлган 77-сессияси ҳақида шундай фикр билдирди. Чунки АҚШ россиялик дипломатларга виза беришни кечиктирди. Бундан ташқари, америкаликлар ташкилотни тубдан ислоҳ қилишни талаб қилишмоқда. Бу қандай оқибатларга олиб келади - РИА Новости материалида батафсил

Сўнгги лаҳзада

Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси 17 август куни АҚШ Давлат департаментидан делегация, жумладан, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров учун визалар сўраган. Бир ой ўтган бўлсада, ҳужжатлар тайёр бўлмаган. Америка томондан қандайдир аниқлаштирувчи жавоб ҳам берилмаган.
13 сентябрь куни Бош Ассамблея очилиши арафасида Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси юридик референтураси раҳбари Сергей Леонидченко Москва жавоб чораларини кўриб чиқаётганини айтди.
“Қўшма Штатларнинг халқаро ҳуқуқий мажбуриятларни тизимли ва онгли равишда бажармаслиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишнинг ягона ечими зудлик билан бош котиб (Антониу Гутерриш. – Таҳрир) томонидан Россия Федерацияси Конституциясининг 21-бўлимида Марказий институтлар тўғрисидаги келишув назарда тутилган арбитраж тартибини бошлашдир”, - дея таъкидлади дипломат.
Бироқ, сўнгги чорани қўллашга зарурат туғилмади - Россия делегацияси сўнгги лаҳзаларда визаларга эга бўлди. Режаларга кўра, Лавров 24 сентябрь куни “юқори даражадаги ҳафта” доирасида чиқиш қилади.

Ветони “суюлтиришмоқчи”

Сессиянинг энг асосий интригаси АҚШ президенти Жо Байдан ва давлат котиби Энтони Блинкеннинг баёнотлари бўлиб қолмоқда.
АҚШнинг БМТдаги мухтор вакили Линда Томас-Гринфилднинг айтишича, Вашингтон ташкилотни ислоҳ қилмоқчи.
“Биз БМТ Низоми бўйича алоҳида давлатларнинг умумий масъулияти ва мажбуриятларини, жумладан, Хавфсизлик Кенгаши ва бошқа институтларни ислоҳ қилишнинг жуда муҳим масалаларини кенг муҳокама қилиш ниятидамиз”, - дейди у.
Катта эҳтимолга кўра, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари томонидан вето ҳуқуқидан фойдаланиш масаласи муҳокама қилинади.
Апрель ойида БА бу масала бўйича резолюция бўйича овоз берган. Бешта доимий аъзо- Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ ва Франция вето эълон қилиш ҳуқуқига эга. Кенгаш принципиал қарорлар қабул қиладиган бўлса, уларни фақат бир давлат томонидан тўсиб қўйиш имконияти Москвага дўстона муносабатда бўлмаган, ўз тартибини илгари сура олмайдиган давлат норозилигига сабаб бўлади.
Баҳорда қабул қилинган ҳужжатга кўра, Бош Ассамблея вето эълон қилган доимий аъзодан тушунтиришларни талаб қилиши мумкин. Ҳозирга қадар бундай ишлар бирор марта ўтказилмаган.
БА нинг қарорлари тавсиявий характерга эга эканлиги ҳам вазиятни мураккаблаштиради. Шу сабабли Байден ва Блинкеннинг ушба масалани кўтаришганлари бежиз эмас. Шунга қарамай, Вашингтон расман тан олган: Россияни ҳам, ва умуман ХК нинг ҳеч қайси аъзосини вето ҳуқуқидан маҳрум қилиб бўлмайди.
Европа ахбороти маркази директори, МГИМО доценти Николай Топорниннинг РИА Новостига айтишича, эҳтимол Америка томони Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларини кўпайтиришни таклиф қилиши мумкин. “Масалан, Ҳиндистон, Бразилия, Австралия ёки Япония каби амбицияли ва нуфузли давлатлар билан. Бу назарий жиҳатдан вето ҳуқуқини “суюлтиради”. Яъни тўсқинлик учун битта овоз етарли бўлмай қолади. Муаммо шундаки, барибир БМТ Низомини қайта кўриб чиқиш зарур. Бунинг учун эса барча аъзоларнинг розилиги керак бўлади. Консенсусни эса кутишга ҳожат йўқ”.
Шунга қарамай, экспертнинг фикрича, қандайдир ўзгаришлар бирибир киритилган ва ислоҳ қилиш хоҳиши тушунарли. “Доимий аъзолар вето ҳуқуқини суистеъмол қилмаяпти, балки баъзида рақибларга қарши ишлатмоқда. Бундай шароитда қарор қабул қилиш мумкин эмас. Бу ҳолатда Хавфсизлик кенгаши шунчаки “нутқ сўзлайдиган” ташкилотга айланади”, -дейди Топорнин.

Гутерришнинг боқибеғамлиги

Россия делегацияси учун визалар билан можаро ҳам ислоҳотларга эҳтиёж борлигини билдирди. БМТ Бош котибининг собиқ ўринбосари Сергей Оржоникидзега кўра, Вашингтоннинг хатти-ҳаракати мажбуриятларни ошкора бузишдир.
АҚШ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги 1947 йилги шартномага кўра, америкаликлар делегация раҳбарлари ва давлатлар вакили бўлган ходимларнинг ўз ҳудудига тўсиқсиз киришини таъминлаши шарт. “Визалар кечиктирилиши - бу пропаганда йўли, унда ҳеч қандай сиёсий маъно ҳам, юридик асослар ҳам йўқ”, - дейди дипломат. Сергей Леонидченко бош котиб талабига биноан ҳакамлик судини чақириш зарурлиги ҳақида айтганда ҳам худди шуни назарда тутган.
Қолаверса, вазият яна такрорланмоқда. Россиянинг истакларига қарамай, баҳорда Гутерриш россиялик дипломатлар учун виза кечиктиришлиши борасида арбитраж судини чақирмади. Ўшанда Захарова АҚШнинг ҳаракатлари “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўзи ҳам, БМТ Котибияти ҳам яратаётган бетартиблик олдида қўшимча роль ўйнаган келишувнинг натижаси” деб айтиб ўтган эди.
Шунингдек, Топорниннинг айтишича, виза муаммоларини ҳал қилиш осон бўлмайди. АҚШ санкциялар рўйхатидаги кишиларни, жумладан Лавровни ҳам ўз ҳудудига киритмаслик иддаоси билан аппеляция киритади. “Бу масалада Гутерришнинг ўзи Байденга ёки Блинкенга мурожаат қилиши керак. Эҳтимол, қўшимча келишувларга ҳам эҳтиёж пайдо бўлиши мумкин”, - дейди эксперт.
Оржоникидзенинг таъкидлашича, БМТ Бош котиби арбитражни йиғмайди, чунки у АҚШ босими остида: “У НАТО давлатининг вакили, Америка иттифоқчиси бўлган Португалия бош вазири бўлган. Албатта, Гутерриш мумкин бўлган доирада Вашингтон позициясидан келиб чиқади- ҳаттоки ошкора Американи ёқлаган чиқишларсиз ҳам”.
Ўз навбатида, Давлат Думаси халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Леонид Слутский БМТ штаб-квартирасининг бошқа жойга кўчирилишини истисно этмади. Бироқ, Топорниннинг фикрича, бундай бўлиши амри маҳол: “Женевада йирик бошқарма бор. Бироқ, биринчидан, қабул қиладиган мамлакат штаб-квартирани жойлаштиришга рози бўлиши керак. Иккинчидан, инфратузилма учун ким тўлаши тушунарсиз. Ахир бу жуда катта ҳудуд, улкан бинолар, кўп сонли ходимлар, ўз хусусиятига кўра, “давлат ичидаги давлат”.
Қандай бўлмасин, экспертлар бир овоздан вазиятни мисли кўрилмаган дея баҳолашмоқда. “Ҳаттоки, собиқ Иттифоқ даврида ҳам бундай муаммолар юзага келмаган”, - дейди Орджоникидзе. Шунинг учун ҳозирдан Бош Ассамблеянинг можароли 77-сессияси одатий дунё тартибини қайтадан кўриб чиқишнинг бошланиши бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0