https://sputniknews.uz/20220919/valdis-pelshning-ozbekiston-haqidagi-filmi-namoyish-etildi--video-28360286.html
Валдис Пельшнинг Ўзбекистон ҳақидаги фильми намойиш этилди – видео
Валдис Пельшнинг Ўзбекистон ҳақидаги фильми намойиш этилди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Пельш 36 дақиқалик ҳужжатли фильмда Ўзбекистоннинг ўзига хос жиҳатлари, замонавий қиёфаси ҳақида ўз нуқтаи назарини тақдим этади. 19.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-19T16:19+0500
2022-09-19T16:19+0500
2023-04-05T18:39+0500
маданият
ўзбекистон
ўзбекистон кинематография агентлиги
фильм
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/01/27683878_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_23b34b5170af081df5955301a0659526.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Кеча, 18 сентябрь куни, Россиянинг “Первый канал” (Биринчи канал) телеканалида таниқли телебошловчи, продюсер ва режиссёр Валдис Пельшнинг “Ўзбекистон. Уфққа назар” (“Узбекистан. Заглянуть за горизонт”) ҳужжатли фильми илк бор намойиш этилди.Кинокартинада Валдис Пельш 36 дақиқалик ҳужжатли фильмда Ўзбекистоннинг ўзига хос жиҳатлари, замонавий қиёфаси ҳақида ўз нуқтаи назарини тақдим этади, мамлакатнинг энг муҳим тармоқлари, жумладан, энергетика қандай ривожланаётгани ҳақида маълумотлар беради.Фильмни яратиш учун ижодий гуруҳ Самарқанд, Тошкент, Шаҳрисабз ҳудудларида бўлиб, мазкур шаҳарларнинг улуғворлиги, гўзаллиги ва иқтисодий имкониятлари билан танишди ва киноасарда акс эттиришди.“Ўзбекистон. Уфққа назар” номли ҳужжатли картинани тасвирга олиш жараёни 23 кун давом этган ва шу вақт ичида суратга олиш гуруҳи ўнлаб шаҳарлар ва қизиқарли жойларни зиёрат қилган.“Биз Ўзбекистонни кўп қисмини кўра олмадик, бироқ ўзимиз учун катта кашфиётлар қилдик. Масалан, Шаҳрисабз шаҳри (Қашқадарё) биз учун катта янгилик бўлди. Шаҳар бетакрор, диққатга сазовор жойлар ва содда одамларга эга ажойиб маскан экан. Фильм саёҳат жанрида суратга олинган ва унда иштирок этган барчага катта раҳмат”, - дея сўзлади Валдис Пельш.Фильм "Eriell group" нефть-сервис компаниясининг ташкилий ва ҳомийлик кўмагида Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда суратга олинган.Маълумот учун, мазкур ҳужжатли фильмни яратиш бўйича Россия билан меморандум 2020 йил декабрь ойида "Ўзбекистон киноси: ўтмиш, бугунги кун, келажак" Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида имзоланган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/01/27683878_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_bfd53659b7770c0d1d9e635041c09515.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбекистон, ўзбекистон кинематография агентлиги, фильм, россия
маданият, ўзбекистон, ўзбекистон кинематография агентлиги, фильм, россия
Валдис Пельшнинг Ўзбекистон ҳақидаги фильми намойиш этилди – видео
16:19 19.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Пельш 36 дақиқалик ҳужжатли фильмда Ўзбекистоннинг ўзига хос жиҳатлари, замонавий қиёфаси ҳақида ўз нуқтаи назарини тақдим этади.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Кеча, 18 сентябрь куни, Россиянинг “Первый канал” (Биринчи канал) телеканалида таниқли телебошловчи, продюсер ва режиссёр Валдис Пельшнинг “Ўзбекистон. Уфққа назар” (“Узбекистан. Заглянуть за горизонт”) ҳужжатли фильми илк бор
намойиш этилди. Кинокартинада Валдис Пельш 36 дақиқалик ҳужжатли фильмда Ўзбекистоннинг ўзига хос жиҳатлари, замонавий қиёфаси ҳақида ўз нуқтаи назарини тақдим этади, мамлакатнинг энг муҳим тармоқлари, жумладан, энергетика қандай ривожланаётгани ҳақида маълумотлар беради.
Фильмни яратиш учун ижодий гуруҳ Самарқанд, Тошкент, Шаҳрисабз ҳудудларида бўлиб, мазкур шаҳарларнинг улуғворлиги, гўзаллиги ва иқтисодий имкониятлари билан танишди ва киноасарда акс эттиришди.
“Ўзбекистон. Уфққа назар” номли ҳужжатли картинани тасвирга олиш жараёни 23 кун давом этган ва шу вақт ичида суратга олиш гуруҳи ўнлаб шаҳарлар ва қизиқарли жойларни зиёрат қилган.
“Биз Ўзбекистонни кўп қисмини кўра олмадик, бироқ ўзимиз учун катта кашфиётлар қилдик. Масалан, Шаҳрисабз шаҳри (Қашқадарё) биз учун катта янгилик бўлди. Шаҳар бетакрор, диққатга сазовор жойлар ва содда одамларга эга ажойиб маскан экан. Фильм саёҳат жанрида суратга олинган ва унда иштирок этган барчага катта раҳмат”, - дея сўзлади Валдис Пельш.
Фильм "Eriell group" нефть-сервис компаниясининг ташкилий ва ҳомийлик кўмагида Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда суратга олинган.
Маълумот учун, мазкур ҳужжатли фильмни яратиш бўйича Россия билан меморандум 2020 йил декабрь ойида "Ўзбекистон киноси: ўтмиш, бугунги кун, келажак" Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида имзоланган эди.