https://sputniknews.uz/20220919/turistik-halqa-28373512.html
Ҳар бир вилоят ўзининг “туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқади
Ҳар бир вилоят ўзининг “туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқади
Sputnik Ўзбекистон
Лойиҳаларига танлов асосида 20 миллион долларгача кредит ажратилади. 19.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-19T20:08+0500
2022-09-19T20:08+0500
2022-09-19T20:08+0500
туризм
туризм
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1c/27545420_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_877eb5ec00453abc3a8265ceb9ec8b21.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ҳар бир вилоят ҳокимига ички ва четдан турист жалб қилиш бўйича ўзининг “туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш бўйича лойиҳасини ишлаб чиқади. Президент Шавкат Мирзиёев туризм салоҳиятини янада оширишга бағишланган йиғилишда тегишли топшириқни берди.Энг яхши “туристик ҳалқаси” лойиҳаларига танлов асосида 20 миллион долларгача кредит ажратилади.Марказий банкка 1 триллион сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча 100 миллион доллар хорижий кредит линиялари жалб қилиш топшириғи берилган бўлсада, бу маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормагани танқид қилинди.Агар 1 триллион сўм маблағлар тижорат банкларига жойлаштирилмаса, Марказий банк раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.1 ноябргача туризм хизматлари учун 100 миллион долларлик кредит линиясини очиш, йил якунига қадар келгуси йил учун яна қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш топширилди.Шунингдек, мутасаддиларга барча сув омборлари, ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб, уларда туристик зоналар ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш, божхона-чегара пунктларидан тезкор ўтказиш хизматини йўлга қўйиш, туристик ахборот марказларини ишга тушириш бўйича таклиф киритиш топширилди.Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозасига айланади – МирзиёевБундан ташқари, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмнинг чўл ҳудудларида “сафари” туризмини ривожлантириш мақсадида йўл танламас транспортлар учун импорт тўловларини тушириш таклифи киритиши лозим.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1c/27545420_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_4c633ad09ff6c6fd67cf8398c04b4335.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, туризм, ўзбекистон
туризм, туризм, ўзбекистон
Ҳар бир вилоят ўзининг “туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқади
Лойиҳаларига танлов асосида 20 миллион долларгача кредит ажратилади.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ҳар бир вилоят ҳокимига ички ва четдан турист жалб қилиш бўйича ўзининг “туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш бўйича лойиҳасини ишлаб чиқади. Президент Шавкат Мирзиёев туризм салоҳиятини янада оширишга бағишланган йиғилишда тегишли топшириқни
берди. “Ҳар бир ҳоким ўзига шундай саволни берсин: “менинг вилоятим, шаҳар ва туманимга сайёҳлар қаерга ва нимани кўришга келади?” Қайси ҳоким шу саволга тўғри жавоб топиб, туризм дастурларини қилса, албатта ўзгариш бўлади”, - деди президент.
Энг яхши “туристик ҳалқаси” лойиҳаларига танлов асосида 20 миллион долларгача кредит ажратилади.
Марказий банкка 1 триллион сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча 100 миллион доллар хорижий кредит линиялари жалб қилиш топшириғи берилган бўлсада, бу маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормагани танқид қилинди.
Агар 1 триллион сўм маблағлар тижорат банкларига жойлаштирилмаса, Марказий банк раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.
1 ноябргача туризм хизматлари учун 100 миллион долларлик кредит линиясини очиш, йил якунига қадар келгуси йил учун яна қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш топширилди.
Шунингдек, мутасаддиларга барча сув омборлари, ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб, уларда туристик зоналар ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш, божхона-чегара пунктларидан тезкор ўтказиш хизматини йўлга қўйиш, туристик ахборот марказларини ишга тушириш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмнинг чўл ҳудудларида “сафари” туризмини ривожлантириш мақсадида йўл танламас транспортлар учун импорт тўловларини тушириш таклифи киритиши лозим.