Тошкент халқаро кинофестивали ёпилиш маросими қандай ўтди – фото, видео
© Sputnik/Рамиз БахтияровЦеремония закрытия Ташкентского международного кинофестиваля
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
ХIV Тошкент халқаро кинофестивалининг “Кино 5 кунда” лойиҳаси ғолиблари аниқланди. Биринчи ўринни қўлга киритган Ўзбекистон жамоасига 15 минг доллар пул мукофоти берилди.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўз якунига етди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Ўзбекфильм” киностудиясининг ёзги павильонида унинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди.
Кинофестиваль доирасида ўтказилган "Кино 5 кунда" халқаро танлови ғолиблари эълон қилинди.
1-ўрин: Темур Муродов бошчилигидаги ижодий гуруҳ "Кассета" қисқа метражли филми учун 15 минг доллар пул мукофоти (Ўзбекистон)
2-ўрин: Нариман Тактакулова ва унинг ижодий жамоаси "Тупроқ" қисқа метражли филми учун 10 минг доллар пул мукофоти (Қирғизистон)
3-ўрин: Феликс Калменсон ва унинг ижодий жамоаси "Қуёш учун қўшиқ" фильми учун 7 минг доллар пул мукофоти (Канада).
Маълумот учун, танлов дастурида 1500 нафардан ортиқ ёш киноижодкорлар, дунёнинг 19 етакчи кино мактаби вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, тадбирнинг фахрий меҳмони Такеши Кинато фестивалнинг “Жаҳон кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун” номинациясида совриндор бўлди.
Такеши Китано на церемонии закрытия XIV Ташкентского международного кинофестиваля

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Кинематография агентлигининг бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов барчага миннатдорчилик билдирди ва "Кино 5 кунда" танловининг бошқа иштирокчиларини ҳам эсдалик совғалари билан тақдирлади.
“Энг аввало Ўзбекистонга ташриф буюрган меҳмонларга ташаккур билдираман. Бизларга катта байрам қилиб бердингиз, 120 та кинони олиб келиб, ёшларга мастер-класслар ўтиб бердингиз. Барчаси учун алоҳида раҳмат. Бугун барча ёшлар "Кино 5 кунда" лойиҳасининг ғолиби ҳисобланади”, - деди Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов.
Ёрқин лаҳзаларга, қайноқ премьераларга, жонли байрам ва учрашувларга бой кинофестиваль ўз якунига етди.
Такеши Китано на церемонии закрытия XIV Ташкентского международного кинофестиваля
1/4
Такеши Китано на церемонии закрытия XIV Ташкентского международного кинофестиваля
© Агентство кинематографии Узбекистана
2/4
© Агентство кинематографии Узбекистана
© Агентство кинематографии Узбекистана
3/4
© Агентство кинематографии Узбекистана
© Агентство кинематографии Узбекистана
4/4