“Ташаббусли бюджет”лойиҳасининг 2-мавсуми якунланди

© Министерство Финансов Республики УзбекистанМинистерство финансов Узбекистана
Министерство финансов Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Oбуна бўлиш
Жами 1418 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. 17 сентябрь куни “Ташаббусли бюджет”лойиҳасининг 2022 йилги 2-мавсуми якунланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Овоз бериш босқичи якунларига кўра, Ўзбекистон бўйлаб жами 1418 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.
“Шу муносабат билан, мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорлик билдирган ҳолда, келгусида ҳам ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этилишида фаол иштирок этишингизни, ташаббус кўрсатишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, “Ташаббусли бюджет”лойиҳаси — бу аҳолининг бюджет маблағларининг аниқ қисмларини сарфлаш мақсадида ташаббусларни илгари суриши орқали маҳаллий бошқарувда тўғридан-тўғри иштирок этиши.
Янгиликлар лентаси
0