Санкт-Петербургдан келтирилган ноёб отлар фотоқопқонга тушди - видео

© Давлат экология қўмитаси Пржевалский отлари
Пржевалский отлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Oбуна бўлиш
Айни вақтдаги Пржевалский отлари сони 18 бошни ташкил қилади.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. "Жайрон" Бухоро ихтисослашган питомнигига ўрнатилган фотоқопқон ноёб тур бўлган Пржевалский отларини тасвирга олди. Бу ҳақида Давлат экология қўмитаси хабар берди.
Айтилишича, мазкур отлар Ўзбекистон фаунаси учун хос бўлмаган тур ҳисобланади. Халқаро “Қизил китоб”га D мезони бўйича (EN) “Endangered” тоифасида, яъни “Йўқ бўлиб кетаётган” тур сифатида киритилган.
“Отлар 1987 йилда Москва ва Санкт-Петербург ҳайвонот боғларидан 2 бош олиб келинган. Дастлаб тутқунликда сақлаб кўпайтирилиб, кейинчалик 1992 йилда питомник ҳудудига қўйиб юборилган”, дейилади хабарда.
Кузатувларга кўра, питомник ҳудудидаги айни вақтдаги сони 18 бошни ташкил қилади.
Маълумот учун, “Жайрон” питомниги Қизилқум чўлининг жануби-ғарбида жойлашган бўлиб, 40 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида бу ерда камёб жониворлар кўпайтириб келинмоқда. Питомникнинг фаолияти туфайли жайронлар, қулонлар, Пржевалский отлари, бухоро тоғ қўйлари, бухоро буғулари ва бошқа жониворлар популяцияси тобора ўсиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0