https://sputniknews.uz/20220919/prezident-qashqadaryo-viloyati-hokimiga-hayfsan-berdi-28366181.html
Президент Қашқадарё вилояти ҳокимига ҳайфсан берди
Президент Қашқадарё вилояти ҳокимига ҳайфсан берди
Sputnik Ўзбекистон
Туризм салоҳиятида оширишда ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун 14 та туман ҳокимини бугун ишдан олиб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати... 19.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-19T17:11+0500
2022-09-19T17:11+0500
2022-09-19T17:11+0500
президент
қашқадарё вилояти
сиёсат
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28365991_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_d12c6b148b8e32c6bb267a05e41f3a14.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ички ва ташқи туризм салоҳиятида оширишда ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовга ҳайфсан берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар қилди.Ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, йил бошидан Самарқанд – 900 минг, Фарғона – 850 минг, Андижон – 650 минг ички сайёҳларни қабул қилиб, бу борада пешқадам бўлган. Лекин айрим вилоят, туман ва шаҳарлар натижалари яхши эмас. Сирдарёга – 151 минг, Навоийга – 262 минг, Жиззахга – 275 минг ички сайёҳ ташриф буюриб, бу уларнинг салоҳиятидан анча кам бўлган.Четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган. Шу билан бирга, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Сурхондарёда ҳам хорижий туристларга хизмат кўрсатишдан тушумлар қолган ҳудудлардан анча орқада.Айниқса, Шеробод, Олтинсой, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Гулистон, Янгийўл, Хива туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.Йиғилишда ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовга ҳайфсан берилди. Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимлари бугун ишдан олиниб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилади.
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28365991_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_ef2e20239c5799529a9c1e4456cb28a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент, қашқадарё вилояти, сиёсат, шавкат мирзиёев
президент, қашқадарё вилояти, сиёсат, шавкат мирзиёев
Президент Қашқадарё вилояти ҳокимига ҳайфсан берди
Туризм салоҳиятида оширишда ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун 14 та туман ҳокимини бугун ишдан олиб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилади.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ички ва ташқи туризм салоҳиятида оширишда ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовга ҳайфсан берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби
хабар қилди. Ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, йил бошидан Самарқанд – 900 минг, Фарғона – 850 минг, Андижон – 650 минг ички сайёҳларни қабул қилиб, бу борада пешқадам бўлган.
Лекин айрим вилоят, туман ва шаҳарлар натижалари яхши эмас. Сирдарёга – 151 минг, Навоийга – 262 минг, Жиззахга – 275 минг ички сайёҳ ташриф буюриб, бу уларнинг салоҳиятидан анча кам бўлган.
Четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган. Шу билан бирга, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Сурхондарёда ҳам хорижий туристларга хизмат кўрсатишдан тушумлар қолган ҳудудлардан анча орқада.
Айниқса, Шеробод, Олтинсой, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Гулистон, Янгийўл, Хива туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.
Йиғилишда ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовга ҳайфсан берилди. Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимлари бугун ишдан олиниб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилади.