https://sputniknews.uz/20220919/ozbekiston-limonlarini-asosan-rossiyaga-eksport-qilmoqda-28365127.html
Ўзбекистон лимонларини асосан Россияга экспорт қилмоқда
Ўзбекистон лимонларини асосан Россияга экспорт қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон лимонларини харид қилган давлатлар орасида россия етакчилик қилмоқда. 19.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-19T18:11+0500
2022-09-19T18:11+0500
2023-04-05T18:39+0500
иқтисод
лимон
экспорт
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/265/18/2651891_0:174:2933:1824_1920x0_80_0_0_afcd1eb6ecb810377d294a58f8bf08b7.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида 7 та хорижий давлатга қиймати 2,9 млн долларига тенг бўлган 2,7 минг тонна лимон экспорт қилган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.Лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 85 тоннага камайган.2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон лимонларини энг кўп Россия (1,7 минг тонна) харид қилган. Шунингдек, мамлакат Қозоғистон (636 тонна) ва Қирғизистон (303 тонна)га ҳам лимон экспорт қилган.Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:Маълумот учун, Ўзбекистоннинг иқлим шароитида лимонни фақат иссиқхоналарда етиштириш, унга сунъий қулай муҳит яратиш мумкин. Лимон октябрда, баъзи турлари эса декабрь-январда мева бера бошлайди. Лимоннинг совуққа чидамлилиги паст, яъни 2-2,5 даража. Унинг мевалари -3-4 даражада музлаб қолади, дарахтнинг барглари ва ёш шохлари -6-7 даража ҳароратда музлайди ва ўсимлик -8-9 даража ҳароратда бошдан оёқ музлаши мумкин. Меваларнинг ўсиши ва шаклланишида тупроқнинг ҳолати катта аҳамиятга эга.Айни вақтда Ўзбекистонда лимон плантациялари майдонларини кенгайтириш ва янги навларни етиштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/265/18/2651891_136:0:2797:1996_1920x0_80_0_0_34e9092f89b92f1413fe031591e37d4f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, лимон, экспорт, ўзбекистон, россия
иқтисод, лимон, экспорт, ўзбекистон, россия
Ўзбекистон лимонларини асосан Россияга экспорт қилмоқда
18:11 19.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) 2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон лимонларини харид қилган давлатлар орасида россия етакчилик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида 7 та хорижий давлатга қиймати 2,9 млн долларига тенг бўлган 2,7 минг тонна лимон экспорт қилган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
дарак бермоқда. Лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 85 тоннага камайган.
2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон лимонларини энг кўп Россия (1,7 минг тонна) харид қилган. Шунингдек, мамлакат Қозоғистон (636 тонна) ва Қирғизистон (303 тонна)га ҳам лимон экспорт қилган.
Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:
Фарғона вилояти – 1,1 минг тонна; Хоразм вилояти – 511 тонна; Тошкент вилояти – 374 тонна; Наманган вилояти – 227 тонна. Маълумот учун, Ўзбекистоннинг иқлим шароитида лимонни фақат иссиқхоналарда етиштириш, унга сунъий қулай муҳит яратиш мумкин. Лимон октябрда, баъзи турлари эса декабрь-январда мева бера бошлайди. Лимоннинг совуққа чидамлилиги паст, яъни 2-2,5 даража. Унинг мевалари -3-4 даражада музлаб қолади, дарахтнинг барглари ва ёш шохлари -6-7 даража ҳароратда музлайди ва ўсимлик -8-9 даража ҳароратда бошдан оёқ музлаши мумкин. Меваларнинг ўсиши ва шаклланишида тупроқнинг ҳолати катта аҳамиятга эга.
Айни вақтда Ўзбекистонда лимон плантациялари майдонларини кенгайтириш ва янги навларни етиштириш бўйича ишлар
олиб борилмоқда.