Европа Иттифоқида нон нархи кескин ошди

© © РИА Новости / Дмитрий Макеев/Перейти в медиабанкхлеб
хлеб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Oбуна бўлиш
Евростат: ЕИда нон нархи ўртача 18% га ошган
ТОШКЕНТ, 19 сент - Sputnik Европа Иттифоқида нон нархи ўтган йилга нисбатан 18% га ошди. Энг кўп Венгрияда 60% га нон қимматлашган. Бу ҳақида Европа статистика агентлиги маълум қилди.
Маълум бўлишича, нон нархи август ойида 10% ошган инфляциядан ҳам юқори кўрсаткич қайд этган.
Нон нархи кўтарилганининг энг кам кўрсаткичи Францияда - 10%, Бельгияда эса 13% га ошган.
Европа статистика агентлиги бунга сабаб қилиб Украинадаги вазият, украин дони ва энергетика инқирозини кўрсатмоқда.
Янгиликлар лентаси
0