АҚШ украинларда биотадқиқот ўтказганини тан олди

© AFP 2023 / Mario TamaБиологически опасное вещество в руках лаборанта
Биологически опасное вещество в руках лаборанта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ кам таъминланган украинларда биотадқиқот ўтказганини тан олганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. АҚШ Женевадаги Биологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга аъзо давлатлар йиғилишида Украинадан фуқароларнинг патоген (касаллик қўзғатувчи) штаммлари ва биомериаллари намуналари олиб чиқилганини тан олди. Бу ҳақда Россия Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари раҳбари Игорь Кириллов маълум қилди.
“АҚШ ва Украинанинг Украина фуқароларидан штаммлар ва биоматериаллар олиб чиқиш ва ҳарбий хизматчилар, кам таъминланган фуқаролар ҳамда аҳолининг энг ҳимояланмаган қатламидан бири – руҳий касалхоналар беморларида тадқиқот ўтказишда этика меъёрларига риоя қилишга оид тушунтиришлари ғоят ишонарсиз бўлди”, - деди у.
Кирилловнинг таъкидлашича, бу масалани муҳокама қилиш чоғида Америка делегацияси шунга ўхшаш фактларни тан олган ва “шу билан бирга, АҚШга патоген биоматериллар намуналари бериш “гоҳида бўлиб турганини” айтган”
Женевада 5-9 сентябрь кунлари Биологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга аъзо давлатлар йиғилиши бўлиб ўтган. Россия АҚШ ва Украина конвенциянинг I ва IV моддаларини бузганлиги учун уни ўтказиш ташаббуси билан чиққан. Кирилловнинг сўзларига кўра, Россия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан, Украина биолабораторияларидаги патоген материаллар тўплангани қисми ҳақиқий эканлиги бирор бир делегацияда шубҳа туғдирмаган.
Россия Мудофаа вазирлиги Украинада биологик қурол яратилаётганини маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0