Яна бир Россия авиакомпанияси Наманганга парвозларни йўлга қўйди

© Sputnik / Михаил КутузовСамолёт авиакомпании "Ямал"
Самолёт авиакомпании Ямал  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2022
Oбуна бўлиш
Москва – Наманган йўналишидаги рейслар ҳафтасига бир марта амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Россиянинг “Ямал” авиакомпанияси Москва-Наманган йўналишида ўз парвозларини бошлади. Бу ҳақда Наманган халқаро аэропорти хабар берди.
17 сентябрь куни авиакомпаниянинг А-321 русумли ҳаво кемаси Москвадан 221 нафар йўловчини Наманганга олиб келди.
“Ямал” Москва – Наманган – Москва йўналишидаги рейсларни ҳафтасига бир марта амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг “Ямал” авиакомпанияси Москвадан Тошкент ва Наманганга янги рейсларни йўлга қўйиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0