https://sputniknews.uz/20220918/turkiya-maqsadi-shthga-azo-bolish--erdogan-28318848.html
Туркия мақсади ШТҲга аъзо бўлиш – Эрдоған
Туркия мақсади ШТҲга аъзо бўлиш – Эрдоған
Sputnik Ўзбекистон
Туркия президенти Анқара Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тўлақонли аъзоси бўлиш мақсади борлигини маълум қилди. 18.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-18T11:32+0500
2022-09-18T11:32+0500
2022-10-19T16:11+0500
дунёда
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
самарқанддаги шҳт саммити - 2022
режеп таййип эрдоған
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/12/28318519_0:0:2967:1669_1920x0_80_0_0_eacc6ec8409bad26732524e9e2aafac7.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлиш Туркиянинг мақсадидир. Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ШҲТнинг Самарқанд саммити якуни бўйича маълум қилди.Туркия етакчисининг сўзларига кўра, бу масала Ҳиндистон ШҲТга раислик қиладиган келгуси музокараларда кун тартибига олиб чиқилади.“Бу қадам билан бизнинг муносабатларимиз бу мамлакатлар (ШҲТ аъзолари) билан мутлақо бошқа даражага кўтарилади”, - дея қўшимча қилди Туркия етакчиси.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Режеп Таййип Эрдоған 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этди.ШҲТ - 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида Эроннинг ташкилотга тўлақонли аъзо сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум имзоланди. Беларусга ШҲТ тўлақонли аъзоси мақомини бериш тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.Бундан ташқари, Миср ва Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақоми берилди. Баҳрайн Подшоҳлиги, Кувайт, Мальдив, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянмага – мулоқот бўйича шериклар мақомини бериш жараёнлари ҳам бошланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/12/28318519_24:0:2755:2048_1920x0_80_0_0_66bce3561f8a279377d55f8ffc76d648.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), самарқанддаги шҳт саммити - 2022, режеп таййип эрдоған
дунёда, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), самарқанддаги шҳт саммити - 2022, режеп таййип эрдоған
Туркия мақсади ШТҲга аъзо бўлиш – Эрдоған
11:32 18.09.2022 (янгиланди: 16:11 19.10.2022) Туркия президенти Анқара Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тўлақонли аъзоси бўлиш мақсади борлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлиш Туркиянинг мақсадидир. Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ШҲТнинг Самарқанд саммити якуни бўйича маълум қилди.
“Энди бизнинг кейинги ҳаракатларимиз бу бўйича қадамларимиз бўлади. Мақсадимиз ҳам шундан иборат”, - дея жавоб берди Эрдоған журналистнинг Туркия ШҲТ аъзоси бўлиш масаласини кўриб чиқяпти деган саволига. Унинг сўзларидан “Anadolu Agency” иқтибос келтирган.
Туркия етакчисининг сўзларига кўра, бу масала Ҳиндистон ШҲТга раислик қиладиган келгуси музокараларда кун тартибига олиб чиқилади.
“Бу қадам билан бизнинг муносабатларимиз бу мамлакатлар (ШҲТ аъзолари) билан мутлақо бошқа даражага кўтарилади”, - дея қўшимча қилди Туркия етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Режеп Таййип Эрдоған 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида
иштирок этди.ШҲТ - 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.
Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида Эроннинг ташкилотга тўлақонли аъзо сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум
имзоланди. Беларусга ШҲТ тўлақонли аъзоси мақомини бериш тартибини бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилинди. Бундан ташқари, Миср ва Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори
мақоми берилди. Баҳрайн Подшоҳлиги, Кувайт, Мальдив, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянмага – мулоқот бўйича шериклар мақомини бериш жараёнлари ҳам бошланган.