https://sputniknews.uz/20220917/u-nima-bilan-tugashini-koramiz-putin-kievning-qarshi-hujumi-haqida-video-28301526.html
"Нима билан тугашини кўрамиз": Путин Киевнинг қарши ҳужуми ҳақида - видео
"Нима билан тугашини кўрамиз": Путин Киевнинг қарши ҳужуми ҳақида - видео
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Путин: Украина қуролли кучларининг қарши ҳужум операцияси қандай якунланишини кўрамиз. 17.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-17T11:45+0500
2022-09-17T11:45+0500
2022-09-17T13:54+0500
россия
владимир путин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28248433_0:0:3243:1825_1920x0_80_0_0_e974e31794492b7c1eef6eafd107bae2.jpg
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Киев ҳукумати эълон қилган “фаол қарши ҳужум операцияси”ни “кўрамиз, у қандай тугашини” сўзлари билан изоҳлади. Бундай баёнот билан Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитининг иккинчи куни якунларида сўзга чиқди.Россия раҳбари Москва ҳозирча Украина қуролли кучларининг инфратузилмага берилган зарбалари ва терактларга нисбатан вазминлик билан жавоб қайтарганини таъкидлаб, агар Киев бу усулларга йўл қўйиб бўлмаслигини тушунмаса, янада жиддийроқ чоралар кўрилишини қайд этди.Киев террор ҳужумларини амалга оширмоқда"Биз буни ҳатто Россия ҳудудида террорчилик ҳужумларини амалга оширишга уринишларда ҳам кўрмоқдамиз. Жумладан ... ҳатто объектларнинг ўзида бўлмасада, бизнинг атом иншоотларимиз, АЭСлар атрофида, Россия ҳудудида террорчилик ҳужумларини амалга оширишга уринишларда ҳам”, дейди Путин.24 февраль куни Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошлади. Президент Владимир Путин буни Донбассни озод қилиш ва Россиянинг хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишнинг якуний мақсади деб атади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28248433_274:0:3005:2048_1920x0_80_0_0_8e4845bca934a4a1f6ba6537a26c60d7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, владимир путин
"Нима билан тугашини кўрамиз": Путин Киевнинг қарши ҳужуми ҳақида - видео
11:45 17.09.2022 (янгиланди: 13:54 17.09.2022) Россия президенти Путин: Украина қуролли кучларининг қарши ҳужум операцияси қандай якунланишини кўрамиз.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Киев ҳукумати эълон қилган “фаол қарши ҳужум операцияси”ни “кўрамиз, у қандай тугашини” сўзлари билан изоҳлади. Бундай баёнот билан Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитининг иккинчи куни якунларида сўзга
чиқди. "Киев расмийлари фаол қарши ҳужум операциясини бошлаганини ва амалга ошираётганини эълон қилди. Бу қандай бўлади, қандай якунланади кўрамиз", дейди Путин.
Россия раҳбари Москва ҳозирча Украина қуролли кучларининг инфратузилмага берилган зарбалари ва терактларга нисбатан вазминлик билан жавоб қайтарганини таъкидлаб, агар Киев бу усулларга йўл қўйиб бўлмаслигини тушунмаса, янада жиддийроқ чоралар кўрилишини қайд этди.
"Яқинда Россия Қуролли кучлари огоҳлантирувчи бир нечта ўта таъсирчан зарбалар берди. Агар вазият шу тарзда ривожланса, жавоб жиддийроқ бўлади", дейди президент.
Киев террор ҳужумларини амалга оширмоқда
"Биз буни ҳатто Россия ҳудудида террорчилик ҳужумларини амалга оширишга уринишларда ҳам кўрмоқдамиз. Жумладан ... ҳатто объектларнинг ўзида бўлмасада, бизнинг атом иншоотларимиз, АЭСлар атрофида, Россия ҳудудида террорчилик ҳужумларини амалга оширишга уринишларда ҳам”, дейди Путин.
24 февраль куни Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошлади. Президент Владимир Путин буни Донбассни озод қилиш ва Россиянинг хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишнинг якуний мақсади деб атади.