Тошкентда Такеши Китано билан ижодий учрашув ўтказилди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишРежиссер Такеши Китано
Режиссер Такеши Китано  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Oбуна бўлиш
Такеши Китано: Менинг энг яхши кўрган ижодий асарим ҳали келажакда суратга оладиган фильмимдир.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Бугун Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Киночилар уйи”да таниқли япониялик кинорежиссёр ва актёр Такеши Китано билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
“Ҳозирда кўпчилик кичик экранларда кинофильм кўришга ўрганиб қолди. Netflix, Youtube, Google ва бошқа платформалар орқали кўришади. Бироқ кинокартиналарни катта залдаги экранларда, кинотеатрларда томоша қилиш лозим. Ана шунда унинг эффекти ва таъсири бошқача бўлади”, дейди Такеши Китано.
Япониялик кинорежиссёр ҳозирги замонавий ёшларнинг ижоди ҳали маҳорат даражасида эмаслигини, кўп ўқиб, изланишлари лозимлиги ҳақида ҳам сўзлади.
© SputnikТакеши Китано
Такеши Китано  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Такеши Китано
“Киносъёмка жараёнларида доим қийналаман, ҳатто буюк Акира Куросава ҳам қайта ва қайта дубллар билан ишлаган, у ҳам фильмларидан қониқмаган. Компромисс бўлган тақдирда ҳам мени кўнглим тўлиқ тўлмайди”, дейди кинорежиссёр.
Китано ўз сўзида энг яхши кўрган фильмлари ҳақида ҳам гапириб ўтди.
“Менинг энг яхши кўрган ижодий асарим ҳали келажакда суратга оладиган фильмимдир. Ҳамма режиссёрлар ҳам менимча бу саволга шундай жавоб беради”, дейди у.
Маълумот учун, япониялик кинорежиссёр ва актёр Такеши Китано ижоди давомида “Венеция” халқаро кинофестивалида “Олтин арслон”, Европа киноакадемиясининг “Энг яхши хорижий фильм” номинацияси ғолиби, “Осиё кинофестивали”да нуфузли мукофотлар билан тақдирланган.
© SputnikТакеши Китано
Такеши Китано  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Такеши Китано
Янгиликлар лентаси
0