Тошкентда энг баланд ижара нархи қайси туманларга тўғри келмоқда

© PixabayКлючи от квартиры
Ключи от квартиры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳри туманларидаги кўп қаватли уйларда ижара нархлари қандай эканлигини таҳлил қилинди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Тошкентда ижара нархлари бўйича энг баланд нарх Миробод ва Яккасарой туманларида қайд этилди. Бу ҳақида Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар берди.
Айтилишича, Тошкент шаҳри туманларидаги кўп қаватли уйларда ижара нархлари қандай эканлигини таҳлил қилинди.
Унга кўра, Тошкентда кўп қаватли уйлардаги ижара нархи ўртача 339 долларга тенг. Ижара нархлари бўйича энг паст нарх Сергели ва Олмазор туманларида, энг баланд нарх эса Миробод ва Яккасарой туманларида қайд этилди.
Ижара бизнесининг даромадлилиги Тошкент шаҳри учун 10% ни ташкил этади.
“Ҳозир Тошкентда кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромад ўртача банк валюта депозитлари тушумидан (3,4%) уч баравар кўпроқ. Бу ҳозирда жамғармаларни кўчмас мулкка сарфлаш ва уни ижрага бериш валютада депозит кўринишида сақлашдан кўра фойдалироқ эканлигини кўрсатади”, дейилади хабарда.
Тошкент шаҳри марказидаги хонадоннинг ўртача нархи ЯИМнинг киши бошига тўғри келадиган улушидан 50 баробар кўп.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида хонадон ижараси бозори шаклланишнинг бошланғич босқичида турибди.
Янгиликлар лентаси
0