Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент Киргизии Садыр Жапаров
Президент Киргизии Садыр Жапаров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Oбуна бўлиш
Садир Жапаровнинг Қирғизистон халқига мурожаати эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро юзасидан муносабат билдириб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Президент ўз мурожаатида қирғиз халқини янада жасоратли бўлишга чақирди.
“Афсуски, қуролли тўқнашувларда кўплаб инсонлар ҳалок бўлмоқда. Кеча бўлиб ўтган тўқнашувларда ўқ ёмғиридан қочмаган мард чегарачиларимизнинг жасорати, душман ҳужумини қайтаришда кўрсатган қаҳрамонликлари учун миннатдорчилик билдираман", дейди Садир Жапаров.
Шунингдек, чегарадаги вазият ортидан Тожикистон томонидан ҳам одамлар жабрлангани қайд этилган.
“Ушбу қуролли тўқнашувда фақат бизнинг фуқароларимиз ҳалок бўлмади. Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистон томони катта йўқотишларга учраган”, дейилади мурожаатда.
Таъкидланишича, нима бўлганда ҳам Қирғизистон бир метр ерни бермайди ва миллий манфаатларни қатъият билан ҳимоя қилади.
“Ўзбекистон билан чегара масалалари деярли ҳал қилинган, Тожикистон билан эса йўқ. Тарих шуни кўрсатадики, бу масалалар сабр-тоқат ва пухталик билан кўриб чиқишни талаб қилади”, дейди президент.
Қирғизистон уларни имкон қадар тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0