https://sputniknews.uz/20220917/rossiya-olimlari-ishemik-insultning-oldini-olish-yolini-topdi-28306470.html
Россия олимлари ишемик инсультнинг олдини олиш йўлини топди
Россия олимлари ишемик инсультнинг олдини олиш йўлини топди
Sputnik Ўзбекистон
Рус олимлари ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, организмдаги мавжуд селен зарралари ҳар доим ҳам қонда етарли вақт айланмайди. 17.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-17T21:02+0500
2022-09-17T21:02+0500
2023-04-05T18:39+0500
россия
олимлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/08/23863419_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_9013dfbb7b126f4620d94fe4c1db33ac.jpg
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Россия олимлари мия нейронларини ишемик инсульт таъсиридан ҳимояловчи воситани топганини маълум қилди. Бу - селен зарралари.Россия олимлари ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, организмдаги мавжуд селен зарралари ҳар доим ҳам қонда етарли вақт айланмайди. Улар шунчаки жигар ва талоқда тўпланиб, мия тўқималаригача етиб бормайди. Бунинг сабаби селен зарралари кўп ҳолларда ноқулай ўлчамларга эга.Ушбу фактлар тадқиқотчиларни турли ўлчамдаги селен зарраларининг нерв ҳужайраларига таъсирини батафсилроқ ўрганишга ундади.Ушбу тажриба келгусида қон айланиш тизими касалликларининг олдини олишга қаратилган янги дори воситаси ишлаб чиқаришда қўл келиши мумкин.Маълумот учун, инсульт — хавфли хасталик. У қон айланишининг ўткир бузилиши оқибатида келиб чиқади. Амалиётда хасталикнинг ишемик ва геморрагик турлари фарқланади. Улар орасида ишемик инсульт 2-3 баробар кўпроқ учрайди. Энг ёмони, мазкур касаллик дунёда ўлим ва ногиронликнинг асосий омилларидан бири саналади.Менделеев даврий жадвалининг VI гуруҳига мансуб мазкур элемент Бразилия ёнғоқлари, товуқ филеси, балиқ, тухум, гречка, зиғир уруғи ва бошқа дуккакли маҳсулотлар таркибида кўп учрайди.Селен юрак-қон томир тизими учун жуда фойдали. Қолаверса, иммунитетни оширади, қалқонсимон без фаолиятини меъёрлаштиради, асаб тизимини мустаҳкамлайди, саратон ҳужайраларига қарши курашади. Шунингдек, антиоксидант моддаларни синтез қилишда фаол иштирок этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/08/23863419_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_a4f4062f6aab151e506e205a978632d3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, олимлар
Россия олимлари ишемик инсультнинг олдини олиш йўлини топди
21:02 17.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Рус олимлари ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, организмдаги мавжуд селен зарралари ҳар доим ҳам қонда етарли вақт айланмайди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Россия олимлари мия нейронларини ишемик инсульт таъсиридан ҳимояловчи воситани топганини маълум қилди. Бу - селен
зарралари. Россия олимлари ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, организмдаги мавжуд селен зарралари ҳар доим ҳам қонда етарли вақт айланмайди. Улар шунчаки жигар ва талоқда тўпланиб, мия тўқималаригача етиб бормайди. Бунинг сабаби селен зарралари кўп ҳолларда ноқулай ўлчамларга эга.
Ушбу фактлар тадқиқотчиларни турли ўлчамдаги селен зарраларининг нерв ҳужайраларига таъсирини батафсилроқ ўрганишга ундади.
Тажриба учун жониворлар миясида астроситлар ўстирилиб, уларга турли — 50, 100 ва 400 нанометр ўлчамдаги селен нанозарраларидан иборат эритмалар юборилди. Якунда 100 нанометрли зарралар энг яхши натижа бериши аниқланди.
Ушбу тажриба келгусида қон айланиш тизими касалликларининг олдини олишга қаратилган янги дори воситаси ишлаб чиқаришда қўл келиши мумкин.
Маълумот учун, инсульт — хавфли хасталик. У қон айланишининг ўткир бузилиши оқибатида келиб чиқади. Амалиётда хасталикнинг ишемик ва геморрагик турлари фарқланади. Улар орасида ишемик инсульт 2-3 баробар кўпроқ учрайди. Энг ёмони, мазкур касаллик дунёда ўлим ва ногиронликнинг асосий омилларидан бири саналади.
Менделеев даврий жадвалининг VI гуруҳига мансуб мазкур элемент Бразилия ёнғоқлари, товуқ филеси, балиқ, тухум, гречка, зиғир уруғи ва бошқа дуккакли маҳсулотлар таркибида кўп учрайди.
Селен юрак-қон томир тизими учун жуда фойдали. Қолаверса, иммунитетни оширади, қалқонсимон без фаолиятини меъёрлаштиради, асаб тизимини мустаҳкамлайди, саратон ҳужайраларига қарши курашади. Шунингдек, антиоксидант моддаларни синтез қилишда фаол иштирок этади.