КХШТ қирғиз-тожик чегарасида келишув бўлишига умид қилмоқда
© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишФлаги стран-участниц совместного заседания Совета министров иностранных дел, Совета министров обороны и Комитета секретарей советов безопасности ОДКБ
© Министерство обороны РФ
/ Oбуна бўлиш
Ташкилот матбуот котиби Владимир Зайнетдинов Ташкилот котибияти чегарадаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини қайт этди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) котибияти тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақида КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
“КХШТ Котибиятида 14-16 сентябрь кунлари тожик-қирғиз чегарасида оғир қуроллардан фойдаланган ҳолда содир бўлган тўқнашувлар, натижада ҳар икки томонда ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ҳамда фуқаролик инфратузилмасида вайронагарчиликлар жиддий ташвиш ва хавотирга сабаб бўлмоқда. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, уларнинг дарди ва йўқотишларига шерик бўламиз”, дейди Зайнетдинов журналистларга.
Матбуот котибининг сўзларига кўра, ташкилот аъзолари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув ва низолашаётган томонлар ўртасида бошланган музокараларни олқишлайди.
"Ушбу мураккаб чегара муаммосини ҳал қилиш, кескинликни пасайтириш ва можаро авж олишига йўл қўймаслик учун ўзаро мақбул йўллар топилишига ишончимиз комил. Биз куч ишлатишни номақбул деб ҳисоблаймиз. Можароларни ҳал қилишда фақат сиёсий ва дипломатик усуллардан фойдаланиш керак", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрга ўтар кечаси Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлган эди.
Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити чоғида икки давлат раҳбарлари вазиятни муҳокама қилиб, можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича келишиб олишди.
Бироқ Қирғизистон махсус хизматларига кўра, чегарадаги вазият ҳалигача барқарорлашгани йўқ.
Чегарадаги Боткен вилоятидан тинч аҳоли эвакуация қилинмоқда. Республика вакиллари Тожикистон томонини провокацияларда айблади. Ўз навбатида, тожик расмийлари Қирғизистон қуролли кучларини чегарага жалб қилаётгани ҳақида хабар бермоқда.