https://sputniknews.uz/20220917/kam-vaznda-tugilgan-chaqaloqlarning-yashab-qolish-korsatkichi-qariyb-3-barobar-oshdi-28308630.html
Кам вазнда туғилган чақалоқларнинг яшаб қолиш кўрсаткичи қарийб 3 баробар ошди
Кам вазнда туғилган чақалоқларнинг яшаб қолиш кўрсаткичи қарийб 3 баробар ошди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда чақалоқ 22 ҳафтадан бошлаб туғилиб, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ бўлса, ФҲДЁ идораларида қайд этилади. 17.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-17T18:33+0500
2022-09-17T18:33+0500
2022-09-17T18:33+0500
жамият
янги туғилган чақалоқ
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/07/23187384_0:159:3076:1889_1920x0_80_0_0_5f234efb0b3ebdd4ecc2e0be16d8b4c7.jpg
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистонда кам вазнда туғилган чақалоқларнинг яшаб қолиш кўрсаткичи қарийб 3 баробар ошди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Айтилишича, 500 граммдан 1000 граммгача бўлган чақалоқларнинг яшаб қолиш кўрсаткичи сўнгги олти йилда қарийб 3 баробар ошган.Шунингдек, 1000 —1500 грамм вазнда туғилган чақалоқлар ҳаётини сақлаб қолиш 50 фоиздан 75-80 фоизгача юқорилади. Ўз навбатида, гўдаклар ўлими даражаси 11,4 промилледан 9,3 промиллега тушди.Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханованинг сўзларига кўра, ҳали тана аъзолари тўлиқ шаклланиб улгурмаган чақалоқларнинг яшаб кетиш имконияти авваллари деярли 0 фоизга тенг бўлган. Энди эса ана шундай гўдаклар ҳаётини ҳам сақлаб сақлаб қолса бўлади.Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, кам вазнли — 1500 граммгача бўлган чақалоқларнинг яшаб қолиш даражаси 2015 йилда 25 фоизга тенг бўлган. 2021 йил якунларига кўра, бу кўрсаткич 80 фоизгача етди.Шунга қарамай, баъзи мамлакатларда мазкур мезонлар ҳануз тегишлилига кўра, 28 ҳафта, 1000 грамм, 35 см. сифатида сақланиб қолмоқда.Ўзбекистонда эса ЖССТ тавсиялари — амалда. Унга мувофиқ, чақалоқ 22 ҳафтадан бошлаб туғилиб, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ бўлса, ФҲДЁ идораларида қайд этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/07/23187384_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_65a2b3e3b9bde01e501a6c0d48c7b7af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги туғилган чақалоқ, ўзбекистон
жамият, янги туғилган чақалоқ, ўзбекистон
Кам вазнда туғилган чақалоқларнинг яшаб қолиш кўрсаткичи қарийб 3 баробар ошди
Ўзбекистонда чақалоқ 22 ҳафтадан бошлаб туғилиб, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ бўлса, ФҲДЁ идораларида қайд этилади.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистонда кам вазнда туғилган чақалоқларнинг яшаб қолиш кўрсаткичи қарийб 3 баробар ошди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар
берди. Айтилишича, 500 граммдан 1000 граммгача бўлган чақалоқларнинг яшаб қолиш кўрсаткичи сўнгги олти йилда қарийб 3 баробар ошган.
Шунингдек, 1000 —1500 грамм вазнда туғилган чақалоқлар ҳаётини сақлаб қолиш 50 фоиздан 75-80 фоизгача юқорилади. Ўз навбатида, гўдаклар ўлими даражаси 11,4 промилледан 9,3 промиллега тушди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханованинг сўзларига кўра, ҳали тана аъзолари тўлиқ шаклланиб улгурмаган чақалоқларнинг яшаб кетиш имконияти авваллари деярли 0 фоизга тенг бўлган. Энди эса ана шундай гўдаклар ҳаётини ҳам сақлаб сақлаб қолса бўлади.
Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, кам вазнли — 1500 граммгача бўлган чақалоқларнинг яшаб қолиш даражаси 2015 йилда 25 фоизга тенг бўлган. 2021 йил якунларига кўра, бу кўрсаткич 80 фоизгача етди.
“ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган мезонларга кўра, агар бола ҳомиладорликнинг 22-ҳафтасида дунёга келиб, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ, бўйи 25 см. ва ундан зиёд бўлса, у тирик туғилган ҳисобланади, дейди Элмира Баситханова.
Шунга қарамай, баъзи мамлакатларда мазкур мезонлар ҳануз тегишлилига кўра, 28 ҳафта, 1000 грамм, 35 см. сифатида сақланиб қолмоқда.
Ўзбекистонда эса ЖССТ тавсиялари — амалда. Унга мувофиқ, чақалоқ 22 ҳафтадан бошлаб туғилиб, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ бўлса, ФҲДЁ идораларида қайд этилади.