Уй-жой солиғи: янги қонун лойиҳаси тайёрланди

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишКалькулятор и дом
Калькулятор и дом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Oбуна бўлиш
Адлия вазирлиги Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Мамлакат фуқароларидан уй-жой солиғини уч карра ундириш тўхтатилади. Бу бўйича Адлия вазирлиги томонидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қуйилди.
Аҳолига қулайлик яратиш ва фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирлик Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди.
Унга кўра, 2020 йил 1 январдан 2023 йил 1 июнгача бўлган даврда жисмоний шахслардан, яъни ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиб келаётган фуқаролардан солиқ ставкаларининг уч баравари миқдоридаги солиқларни ундирмаслик назарда тутилмоқда.
Ҳужжат қабул қилинса, 2020 йил 1 январдан бугунги кунга қадар фуқаролар томонидан солиқ ставкаларининг уч баравари миқдоридаги солиқларни тўлаб келаётган бўлсалар, кейинчалик тўланган солиқ суммалари Солиқ кодексига мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Шу билан бирга, эндиликда ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёки мавжуд ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиб келаётган фуқаролардан солиқ ундируви Солиқ кодексининг 437-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган умумий тартибда амалга оширилиши назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси 1 октябрда якунланади.
Янгиликлар лентаси
0