Баҳодир Ялангтўш тарихий фильмининг суратга олиш ишлари бошланди

© © SputnikБаҳодир Ялангтўш тарихий фильми
Баҳодир Ялангтўш тарихий фильми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Oбуна бўлиш
"Ўзбекфильм" киноконцернининг янгиланган павильонда “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг суратга олиш ишлари бўлиб ўтмоқда – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Тошкент халқаро кинофестивалида янги тарихий фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
“Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида "Ўзбекфильм" киноконцернининг янгиланган павильонда “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг суратга олиш ишлари бўлиб ўтмоқда.
© © SputnikБаҳодир Ялангтўш тарихий фильми
Баҳодир Ялангтўш тарихий фильми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Баҳодир Ялангтўш тарихий фильми
Янги павильонда кинофестиваль меҳмонлари “Баҳодир Ялангтўш” тарихий фильмининг биринчи эпизоди суратга олинганига гувоҳ бўлишди. Шунингдек, улар режиссёр камерасида фильм қандай суратга олинаётганини шахсан кўриш, ижодий жамоа ва фильм актёрлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.
Фильм афсонавий Самарқанд Регистонининг яратувчиси – Баҳодир Ялангтўш ҳақида ҳикоя қилади. У Регистон майдонида "Шердор" ва "Тиллақори" мадрасаларини бунёд этган.
“Бир неча йил аввал ушбу павильон аянчли аҳволда эди, кино ишлаб чиқариш замонавий ускуна-жиҳозларни талаб қилар эди. Бугунги кунда давлат раҳбарининг кинематографияни ривожлантиришга қаратаётган эътибори туфайли реконструкция қилиниб, жаҳон андозалари даражасида фильмлар суратга олиш имконини берувчи ускуналар билан жиҳозланди”, дейди "Ўзбекфильм" киноконцерни директори Баҳодир Одилов.
© © SputnikБаҳодир Ялангтўш тарихий фильми
Баҳодир Ялангтўш тарихий фильми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Баҳодир Ялангтўш тарихий фильми
Янги панорамали павильон энг юқори замонавий бадиий ва технологик савияда фильмлар суратга олиш имконини беради. Агар илгари йирик блокбастерлар ва жанговар фильмлар хромакей ёрдамида суратга олинган бўлса, бугун Стаге Срафт технологиясидан фойдаланиш билан ҳаммаси глобал миқёсда ўзгаради.
Технология битта павильоннинг ўзида юқори сифатли тасвирни олиш имконини беради. Қимматбаҳо декорациялар ўрнига саҳнанинг орқа томонига керакли атмосферани тўлиқ етказиб бера оладиган йирик чоксиз LED панеллар ўрнатилди.
© © SputnikБаҳодир Ялангтўш тарихий фильми
Баҳодир Ялангтўш тарихий фильми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2022
Баҳодир Ялангтўш тарихий фильми
Натижада виртуал оламнинг юқори сифатли тасвири экранда акс эттирилади ва оператор камерасига ҳеч қандай қийинчиликларсиз боғланади. Объектларнинг фондаги ҳолатини камеранинг жойлашишига қараб ўзгартириш сифатли фильм суратга олиш имконини беради. Стаге Срафт технологиясидан фойдаланган ҳолда сиз исталган бурчакдан суратга олишингиз мумкин.
Ҳақиқий ва виртуал камераларнинг комбинацияси автоматик равишда объективни ўзгартиришни таъминлайди. Виртуал камерани мустақил равишда ҳам, масалан, динамик саҳналар учун ҳам ҳаракатлантириш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0