Хитой компанияси Бўстонлиқ туманида осма йўллар қуради
© Sputnik / СтрингерТашкентское море или притягательный Чарвак
© Sputnik / Стрингер
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорлик тўғрисида мемарандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида янги дор йўлларини (пўлат арқонли осма йўллар) қуришга келишиб олди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда “Инжиниринг бўйича Хитойнинг “CAMCE” корпорацияси” ҳамкорлик тўғрисида мемарандум имзолади.
Меморандум доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Ўзбекистонда инвестицион қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш ва дор йўлларини эксплуатация қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш;
Битим доирасида инвестицион лойиҳаларни оммалаштириш учун экспертларни жалб қилиш;
Дор йўлларини қуришга мўлжалланган жойларни танлаш ҳамда ҳамкорликнинг техник ва молиявий даражадаги тафсилотларини аниқлаштириш учун мутахассислар гуруҳини юбориш;
Дор йўлларини (пўлат арқонли осма йўллар) эксплуатация қилиш ва бошқариш бўйича ўқув ташкиллаштириш.
“Мазкур битимни тайёрлаш доирасида Хитой корпорацияси вакиллари ҳудуднинг инфратузилма шароитларини ўрганиш учун Бўстонлиқ туманига ташриф буюришди. Ташриф давомида “Чорвоқ” ТРЗ дирекциясининг инвестицион лойиҳалари, шунингдек, туманда дор йўлларини қуришга қизиқиш билдирилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, “Инжиниринг бўйича Хитойнинг “CAMCE” корпорацияси” ХХР марказий ҳукуматининг бошқарувидаги давлат корхонаси бўлган — Хитой миллий машинасозлик корпорацияси (SINOMACH) таркибига киради.