Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Тоқаев: ШҲТ замон муаммоларини ҳал этишга муҳим ҳисса қўшиши мумкин

© ШОССаммит глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества
Саммит глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон етакчиси Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бугунги кундаги энг долзарб муаммоларни ҳал этишга муҳим ҳисса қўшиши шарт деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт-Тоқаев тор доирадаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Тоқаев ўз нутқида Ўзбекистон президети Шавкат Мирзиёевга меҳмондўстлик ва Самарқандда юқори даражада ташкил қилинган ШҲТнинг навбатдаги саммити учун миннатдорчилик билдирди.
Қозоғистон етакчиси ШҲТ ўзини универсиал ваколати ва ўзаро жипслашуви билан бугунги кундаги энг долзарб муаммоларни ҳал этишга муҳим ҳисса қўша олади ва қўшиши шарт деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Тоқаев жорий босиқчда ШҲТ фаолиятининг устувор йўналишларига оид ўз қарашларини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар – Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Беларусь, Мўғулистон ва Эрон етакчилари иштирок этмоқда.
Фахрий меҳмон сифатида Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Арманистон , шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилган.
Самарқанд саммитининг кун тартибига мувофиқ кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари, ШҲТни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ва устувор вазифалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Янгиликлар лентаси
0