Тожик-қирғиз чегарасида отишмалар камайди

© © Sputnik / Эмиль Садыровграница
граница - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Oбуна бўлиш
Мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси чегарадига отишмалар интенсивлиги камайганини айтган
ТОШКЕНТ, 16 сент - Sputnik Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизмати қўмитаси раҳбарлари мамлакатлар чегарасидаги вазият бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Шу сабабли можаро майдонида отишмалар шиддати камайгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақида РИА Новостига Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

“Айни пайтда Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида отишмаларни тўхтатиш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Унда Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси, генерал-лейтенант Ташиев К.К ва Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари, генерал-полковник Ятимов С.Слар иштирок этишмоқда. Отишмани бутунлай тўхтатиш мақсадида ишлар олиб борилмоқда”- дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, музокаралар сабаб чегарада отишмалар камаймоқда.
Бугун жума куни тонгда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида кенг қамровли зиддиятлар юзага келди. Қирғиз томон хабар беришича, Тожикистон чегаранинг бутун периметри бўйлаб қирғиз позициясига ҳужум қилган. Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистоннинг Боткен чегара отрядига қарашли Кўктош чегара пости ҳарбийлари келишувни бузган ҳолда, Тожикистоннинг Исфара чегара отрядига қарашли “Душанбе” чегара постига ўқ узганлигини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0