Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

ШҲТ саммитининг кенгайтирилган йиғилиши қачон бошланиши маълум бўлди

© ИА "Дунё"Совместное фотографирование глав государств-членов ШОС
Совместное фотографирование глав государств-членов ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтаётган Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг кенгайтирилган йиғилиши бугун соат 11:30 да бошланади. Айни вақтда ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Жума куни эрта тонгда ШҲТ давлатлари раҳбарлари, жумладан, Россия президенти Владимир Путин Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказига келишди. Уларни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Дастлаб етакчилар суратга олиш маросимида иштирок этди.
Кун тартибига кенг кўламли масалалар киритилган. Хусусан, жаҳонда рўй бераётган глобал ўзгаришлар шароитида ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари, ШҲТни янги геосиёсий воқеликларга мослаштириш вазифалари, ташкилот фаолиятини модернизация қилиш, хавфсизликка таҳдид, ташқи сиёсатни мувофиқлаштиришни кучайтириш, иқтисодиёт соҳасида ҳамкорликдаги ишлар самарадорлигини оширишга эътибор қаратилади.
Тор доирадаги йиғилишдан сўнг кенгайтирилган йиғилиш ўтказилади. Саммит якунида ШҲТ Самарқанд декларацияси имзоланади.
Янгиликлар лентаси
0