Россия билан ҳамкорликда Орол ҳақида фильм суратга олинади

© Sputnik / Дильшода РахматоваПресс-тур в Муйнак
Пресс-тур в Муйнак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Oбуна бўлиш
Фильм Орол денгизининг қуриши унинг атрофидаги маҳаллий аҳолининг турмушига салбий таъсири муаммоларини ёритиб беради.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида Орол денгизи ва унинг атроф муҳити ҳақида “ARAL” (S.O.S) фильми суратга олинади. “Ўзбекфильм”киноконцернида ҳамкорликдаги лойиҳанинг тақдимотлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Мазкур фильм ижтимоий драма жанрида бўлиб, денгиз капитани Асан Алимбаевнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Кинокартинанинг асосий воқеалари Қорақалпоғистон Республикасида суратга олинади. Биз локациялар билан танишдик, ҳозирда актёрлар ансамблини тузмоқдамиз”, - деди фильм режиссёри Артём Ганцев.
Орол денгизининг қуриши унинг атрофидаги маҳаллий аҳолининг турмушига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу фильм ана шу муаммоларни ўз ичига олади.
“Экологик вазиятлар доим жаҳон диққат марказида бўлган. Янги кинокартинада Орол денгизининг тикланиши, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ва технологик ҳаракатлар акс этади”, - дея қўшимча қилди Ганцев.
Янгиликлар лентаси
0