https://sputniknews.uz/20220916/putin-rossiya-ukrainadagi-mojaro-tezroq-barham-topishi-uchun-hamma-narsani-qilishga-tayyor-28274703.html
Путин: Россия Украинадаги можаро тезроқ барҳам топиши учун ҳамма нарсани қилишга тайёр
Путин: Россия Украинадаги можаро тезроқ барҳам топиши учун ҳамма нарсани қилишга тайёр
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Украина раҳбарияти музокаралар жараёнидан бош тортганини қайд этди. 16.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-16T20:03+0500
2022-09-16T20:03+0500
2022-09-16T20:03+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
владимир путин
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28270361_0:0:2923:1645_1920x0_80_0_0_f66cb8eb78312dfd78f6e2a704eaa022.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия Украина можароси имкон қадар тезроқ барҳам топиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади, бироқ Киев музокаралардан бош тортди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модибилан учрашувда маълум қилди.Россия етакчиси Украина раҳбарияти музокаралар жараёнидан бош тортганини қайд этди.“Ўз мақсадларига ҳарбий йўл билан эришини маълум қилди”, - деди Путин Украина раҳбарияти позициясини изоҳлаётиб.Шу билан бирга Путин Россия Ҳиндистоннинг Украинадаги можарога оид позицияси ва мамлакатнинг бу муносабат билан хавотирини билишини таъкидлади.Россия раҳбари Модини Украинада рўй бераётган воқеалардан хабардор қилиб туришга ваъда берди.24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28270361_188:0:2735:1910_1920x0_80_0_0_97d5e8782019c8c17cd06174fbdde5b1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир путин, украина
Путин: Россия Украинадаги можаро тезроқ барҳам топиши учун ҳамма нарсани қилишга тайёр
Россия президенти Украина раҳбарияти музокаралар жараёнидан бош тортганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия Украина можароси имкон қадар тезроқ барҳам топиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади, бироқ Киев музокаралардан бош тортди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модибилан учрашувда маълум қилди.
“Биз бунинг бари имкон қадар тезроқ тугаши учун ҳамма ишни қиламиз”, - деди Путин Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасидаги учрашувда.
Россия етакчиси Украина раҳбарияти музокаралар жараёнидан бош тортганини қайд этди.
“Ўз мақсадларига ҳарбий йўл билан эришини маълум қилди”, - деди Путин Украина раҳбарияти позициясини изоҳлаётиб.
Шу билан бирга Путин Россия Ҳиндистоннинг Украинадаги можарога оид позицияси ва мамлакатнинг бу муносабат билан хавотирини билишини таъкидлади.
Россия раҳбари Модини Украинада рўй бераётган воқеалардан хабардор қилиб туришга ваъда берди.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.