Ўзбекистон ШҲТнинг навбатдаги саммитини ташкил этишда Ҳиндистонга ёрдам беради - Норов
16:36 16.09.2022 (янгиланди: 16:42 16.09.2022)
© Sputnik/Рамиз БахтияровМинистр иностранных дел Владимир Норов на брифинге по итогу саммита ШОС.
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин иштирокида ШҲТ саммити якунлари бўйича брифинг бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон ШҲТни ташкил этишда Ҳиндистонга ҳар томонлама ёрдам беради. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазири Владимир Норов маълум қилди.
Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин иштирокида ШҲТ саммити якунлари бўйича брифинг бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон 2023 йилда ШҲТни ташкил этишда Ҳиндистонга ҳар томонлама ёрдам беради”, дейди Норов.
© Министерство иностранных дел УзбекистанаМинистр иностранных дел Владимир Норов и генсек ШОС Чжан Мин на брифинге по итогу саммита ШОС.
Министр иностранных дел Владимир Норов и генсек ШОС Чжан Мин на брифинге по итогу саммита ШОС.
Владимир Норов қуйидагиларни маълум қилди:
Эроннинг Мажбуриятлар меморандуми имзоланди. Бу мазкур давлатнинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига тўғридан-тўғри йўл очади.
Миср ва Қатарнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини ҳуқуқий расмийлаштириш тугалланди.
Беларусни тўлақонли аъзо сифатида қабул қилишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Етакчилар Баҳрайн, Малдив ороллари, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт ва Мянманинг мулоқот бўйича ҳамкор бўлиш учун аризаларини қўллаб-қувватладилар.
Чжан Мин қайд этишича, Самарқанд саммитининг муваффақиятли ўтиши ШҲТ таъсири ва жозибадорлигини кучайтиради.
У ўз сўзида саммит ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳамкорликни чуқурлаштириш истагини яна бир бор намоён этганини таъкидлади.
Бош котибнинг сўзларига кўра, ШҲТ аъзолари глобал муаммоларга қарши курашишнинг ягона йўли "бирлик" деган тўхтамга келишди.
Шунингдек, у Ўзбекистон ШҲТ саммитини муваффақиятли ўтказганини таъкидлаб, бу билан мамлакатни табриклади.