https://sputniknews.uz/20220916/mirziyoev-erdogan-bilan-hamkorlikni-faollashtirishni-muhokama-qildi-28275742.html
Мирзиёев Эрдоған билан ҳамкорликни фаоллаштиришни муҳокама қилди
Мирзиёев Эрдоған билан ҳамкорликни фаоллаштиришни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг режасини кўриб чиқишди. 16.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-16T19:14+0500
2022-09-16T19:14+0500
2022-10-19T16:11+0500
сиёсат
туркия
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
режеп таййип эрдоған
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28273841_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_b7de335fa5379e6cd5aba42ab9a90884.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Самарқанд саммити доирасида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Президентлар ўзаро муносабатлар ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани асносида сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидлашди.Қишлоқ хўжалиги, транспорт, электротехника, тўқимачилик ва чарм саноати, инновациялар, юксак технологиялар, туризм ва маданият соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.Истиқболли йўналиш сифатида энергетика тармоғи алоҳида қайд этилди. Кейинги йилларда томонлар қарийб 1 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқда.Учрашувда бўлажак тадбирлар, шу жумладан Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг режаси кўриб чиқилди.
туркия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28273841_74:0:1211:853_1920x0_80_0_0_e74ae3efa3b64dca34fd41fd7a394008.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, туркия, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, режеп таййип эрдоған
сиёсат, туркия, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, режеп таййип эрдоған
Мирзиёев Эрдоған билан ҳамкорликни фаоллаштиришни муҳокама қилди
19:14 16.09.2022 (янгиланди: 16:11 19.10.2022) Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг режасини кўриб чиқишди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ)
Самарқанд саммити доирасида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Учрашувда етакчилар ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ишончга асосланган кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини фаоллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Президентлар ўзаро муносабатлар ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани асносида сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидлашди.
Қишлоқ хўжалиги, транспорт, электротехника, тўқимачилик ва чарм саноати, инновациялар, юксак технологиялар, туризм ва маданият соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Истиқболли йўналиш сифатида энергетика тармоғи алоҳида қайд этилди. Кейинги йилларда томонлар қарийб 1 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Учрашувда бўлажак тадбирлар, шу жумладан Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг режаси кўриб чиқилди.