Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 15-16 сентябрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / © Sputnik / РИА Новости / Перейти в фотобанкроссийские военные
российские военные - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2022
Oбуна бўлиш
Украина АҚШнинг HIMARS қуролидан тинч аҳоли, шаҳар маъмурияти, ижтимоий тузилмаларига зарба беришда фойдаланмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Украинада олиб борилаётган махсус операциянинг сўнгги кунининг асосий воқеалари. РИА Новости хабарига асосан.
Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Украина ҳудудий мудофаа 116-бригадаси ва Харков вилоятидаги "Омега" махсус кучлари отряди базаларига берилган авиазарбалар натижасида 30 нафаргача аскар ва 10 та ҳарбий техника йўқ қилинган.
️Украина қўшинлари Запорожье вилоятида қўшинларни фронт чизиғига олиб чиқишда давом этмоқда, вазият кескинлигича қолмоқда, деди маҳаллий ҳокимият.
️Украина қўшинлари Қора денгиздан Херсон вилоятига Кинбурн томондан қўшинларни туширишга уринди. Уриниш қайтарилди, 120 га яқин аскар йўқ қилинди, дея хабар қилди маҳаллий ҳокимият.
️Кривой Рог шаҳар мэри Ингулетс дарёсидаги гидротехника иншоотига ракета ҳужуми берилгани оқибатда шаҳарни сув боса бошлаганидан сўнг тўғонни портлатиб юборишга тўғри келганини айтди.
️Қодиров Россия вилоятлари раҳбарларини “ўз-ўзини сафарбар қилиш”ни бошлашга ва ҳар бир вилоятдан камида минг нафар кўнгиллини тайёрлаб армияга кўмак беришни таклиф қилди. Бу чақириқ аллақачон Қрим ва Курск вилояти раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланган.
Россиянинг Белгород вилояти Украина томонидан ўққа тутилиши оқибатида электр таъминоти станцияси ишдан чиққан, 2 киши жароҳат олган.
Херсон шаҳри маъмурияти биносига ракета зарбаси берилди. Бино яқинида камида 5та ракета тушган. Зарба оқибатида 3 киши қурбон бўлди ва 13 киши яраланган. Маълум бўлишича зарба мажлис бўлаётган вақтда берилган.
Луганск Республикаси прокуратурсида кучли портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида прокурор ўринбосари қурбон бўлган.
ДХР ҳукумати асирга олинган Украина қуролли кучлари аскарлари суратларини эълон қилди. Мақсад - яқин қариндошларига уларнинг тирик эканини маълум қилиш.
Николаев яқинида Украинанинг 28-мотоўқчилар бригадасининг жойлашув пунктларига, Николаев вилоятидаги Очаков яқинида - "Жануб" махсус операциялари учун алоҳида марказнинг штаб-квартираси ва ўқув базасига ракета зарбалари берилди.
Харков вилоятида Украинанинг 66-механизациялашган бригадасининг Двуречная ва Купянск пунктлари яқинидаги базалари ва Харковдаги "Кракен" миллатчилик тузилмаси зарба берилди.
Запорожье вилоятининг Бердянск шаҳрида шаҳар мэрининг Турар жой коммунал хизматлар бўйича ёрдамчиси Бойко ва унинг хотинига суиқасд уюштирилди. Улар қурбон бўлган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги агар АҚШ Украинага узоқ масофали ракеталар етказиб беришга қарор қилса, улар қизил чизиқдан ўтиб, можаро тарафига айланишини айтди. Кейинроқ Америка ОАВлари Вашингтон бундай таъминот имкониятларини ҳали кўриб чиқмаётганини ёзди.
️МАГАТЭ кенгаши Россиядан Запороже АЭСдаги фаолиятини зудлик билан тўхтатишни талаб қилувчи резолюция қабул қилди, Россия ва Хитой бунга қарши овоз берди.
Янгиликлар лентаси
0