“Flynas” Жидда – Тошкент йўналиши бўйича ўзининг илк рейсини амалга оширди

Oбуна бўлиш
Саудия Арабистонининг арзон чиптали авиакомпанияси Жидда-Тошкент-Жидда йўналишида ўз парвозларини бошлади.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Саудия Арабистонининг “Flynas” авикомпанияси Жидда-Тошкент-Жидда йўналиши бўйича ўзининг илк рейсини амалга оширди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар қилди.
Самолёт 15 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 15:55 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган. Airbus A320 самолёти 108 йўловчини олиб келган.
© Фото: Uzbekistan Airports
Авиакомпания Flynas выполнила свой первый рейс по маршруту Джидда – Ташкент  - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Фото: Uzbekistan Airports
Авиакомпания Flynas выполнила свой первый рейс по маршруту Джидда – Ташкент  - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Фото: Uzbekistan Airports
Авиакомпания Flynas выполнила свой первый рейс по маршруту Джидда – Ташкент  - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Жидда-Тошкент-Жидда йўналиши бўйича қатновлар ҳафтасига икки марта – душанба ва пайшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган.
Жиддадан Тошкентга парвоз президент Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида парвозларни кенгайтириш бўйича имзоланган меморандум доирасида амалга оширилмоқда.
“Flynas” бир неча марта Яқин Шарқдаги етакчи арзон авиакомпания деб топилган.
“FlyDubai” Самарқанд ва Намангандан Дубайга парвозларни йўлга қўймоқда
Аввалроқ “Ўзавиация” “Flynas” авиакомпаниясига Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида мунтазам парвозларни бажариш учун рухсатнома бергани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0