https://sputniknews.uz/20220916/britaniyaliklar-putin-elizaveta-iining-dafn-marosimiga-taklif-qilinmaganidan-afsuslandi-28208416.html
Путин Елизавета IIнинг дафн маросимига таклиф қилиниши керак эди – Британия ОАВ
Путин Елизавета IIнинг дафн маросимига таклиф қилиниши керак эди – Британия ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Independent: Британия ва Россия муносабатларни яхшилаш учун Путин Елизавета II нинг дафн маросимига таклиф қилиниши керак эди. 16.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-16T08:58+0500
2022-09-16T08:58+0500
2023-04-05T18:39+0500
дунёда
елизавета іі
владимир путин
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0e/25292760_0:0:2880:1620_1920x0_80_0_0_dc6b645c861f91c6ef2d8d999d2e29e8.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Лондон ва Москва муносабатларини яхшилаш учун Россия президенти Владимир Путин қиролича Елизавета IIнинг дафн маросимига таклиф қилиниши керак эди, деб ёзади “Independent” шарҳловчиси Мэри Дежевский.Унинг фикрича, янги бош вазир Лиз Трасс ҳукумати келажакда Россия-Британия муносабатларини қайта тиклаш учун захира яратиш имкониятини қўлдан бой берган.Нашр муаллифининг таъкидлашича, Путин Елизавета IIнингвафоти муносабати билан қиролЧарльз IIIга ҳамдардлик билдирган биринчи жаҳон етакчиларидан бири бўлган."Биринчи ҳамдардлик мактуби кимдан келди? Эртаси куни нафис ва таъсирли ҳамдардлик мактуби келган Эмманюэль Макрондан эмас. Жо Байдендан ҳам эмас - гарчи Америка Қўшма Штатлари президенти ва биринчи хоними биринчилардан бўлиб хабар топган бўлса ҳам. Шунингдек, Миллатлар Ҳамдўстлигининг бирорта давлатидан эмас”, - дейилади мақолада.Аввалроқ, Британия ОАВ манбаларига таяниб, қиролича Елизавета IIнинг дафн маросимига Россия таклиф қилинмагани ҳақида хабар берган эди. Кремль расмийси Дмитрий Песков Владимир Путин бошиданоқ Британия қироличасига бағишланган хотира тадбирларида иштирок этишни режалаштирмаганини таъкидлади.Елизавета II Британияни 70 йилдан ортиқ бошқарган, у 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этган. Дафн маросими 19 сентябрь куни бўлиб ўтади. 10 сентябрда унинг 73 ёшли ўғли Чарльз IIIноми билан тахтга ўтирди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0e/25292760_128:0:2688:1920_1920x0_80_0_0_f78a20c4f6ebb074d60e990a7c481792.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, елизавета іі, владимир путин, россия
дунёда, елизавета іі, владимир путин, россия
Путин Елизавета IIнинг дафн маросимига таклиф қилиниши керак эди – Британия ОАВ
08:58 16.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Independent: Британия ва Россия муносабатларни яхшилаш учун Путин Елизавета II нинг дафн маросимига таклиф қилиниши керак эди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Лондон ва Москва муносабатларини яхшилаш учун Россия президенти Владимир Путин қиролича Елизавета IIнинг дафн маросимига таклиф қилиниши керак эди, деб ёзади
“Independent” шарҳловчиси Мэри Дежевский.
Унинг фикрича, янги бош вазир Лиз Трасс ҳукумати келажакда Россия-Британия муносабатларини қайта тиклаш учун захира яратиш имкониятини қўлдан бой берган.
“Давлат дафн маросимлари ҳар доим танишув учрашувлари ва янги бошланишлар учун имконият яратиб келган. Биз бу ерда бутун жаҳон [Россияни] қоралаётганга ўхшаш нарсани кўришимиз мумкин. Бу тафовутларни бартараф этиш ўрнига янада кучайтиради”, деди Дежевский.
Нашр муаллифининг таъкидлашича, Путин Елизавета IIнингвафоти муносабати билан қиролЧарльз IIIга ҳамдардлик билдирган биринчи жаҳон етакчиларидан бири бўлган.
"Биринчи ҳамдардлик мактуби кимдан келди? Эртаси куни нафис ва таъсирли ҳамдардлик мактуби келган Эмманюэль Макрондан эмас. Жо Байдендан ҳам эмас - гарчи Америка Қўшма Штатлари президенти ва биринчи хоними биринчилардан бўлиб хабар топган бўлса ҳам. Шунингдек, Миллатлар Ҳамдўстлигининг бирорта давлатидан эмас”, - дейилади мақолада.
Аввалроқ, Британия ОАВ манбаларига таяниб, қиролича Елизавета IIнинг дафн маросимига Россия таклиф қилинмагани ҳақида хабар берган эди. Кремль расмийси Дмитрий Песков Владимир Путин бошиданоқ Британия қироличасига бағишланган хотира тадбирларида иштирок этишни режалаштирмаганини таъкидлади.
Елизавета II Британияни 70 йилдан ортиқ бошқарган, у 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этган. Дафн маросими 19 сентябрь куни бўлиб ўтади. 10 сентябрда унинг 73 ёшли ўғли Чарльз IIIноми билан тахтга ўтирди.