https://sputniknews.uz/20220915/vuchich-evropada-ikkinchi-jahon-urushidan-keyingi-eng-ogir-qish-kutilayotganidan-ogohlantirdi-28177455.html
Вучич Европада Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир қиш кутилаётганидан огоҳлантирди
Вучич Европада Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир қиш кутилаётганидан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Вучич: 31 мартгача бутун Европа учун Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир ойлар бўлади. 15.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-15T17:52+0500
2022-09-15T17:52+0500
2023-04-05T18:39+0500
дунёда
европа
сербия
газ
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0b/27994895_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_171a45c449fd4be4c8953efc202c99e0.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Сербия президенти Aлександр Вучич парламентнинг навбатдан ташқари сессиясида бутун Европа каби мамлакатни ҳам Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир қиш кутаётганини маълум қилди.Вучич икки кун давомида Косоводаги вазият ва Белград ва Приштина ўртасидаги музокараларга бағишланган навбатдан ташқари сессияда иштирок этди. Сешанба куни Сербия президенти парламентдаги мунозараларда тахминан 11 соат, чоршанба куни эса деярли 14 соат вақт сарфлади.Ўзининг якуний сўзида Вучич ўзи ва мамлакат фуқаролари “ҳеч қандай ҳолатда Косово мустақиллигини тан олмаслигини ва бу қандайдир алоҳида жасорат эмаслигини” таъкидлади.Унинг таъкидлашича, қишгача Сербиянинг Банатски-Двор ер ости газ омборида ва Венгриядан ижарага олинган қувватларда 663 миллион куб метр газ захирага олинган, бу икки ойга етади.Жорий йилнинг 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикалари раҳбарларининг ёрдам сўраши муносабати билан Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Москванинг режаларида Украина ҳудудларини босиб олиш йўқ, мақсадлар эса мамлакатни демилитаризация ва денацификация қилишдир. Ғарб Россиянинг қарорига жавобан унга қарши кўплаб ва кенг кўламли санкцияларни босқичма-босқич жорий қила бошлади. Ғарб давлатлари Киевга ўн миллиардлаб доллар миқдорида қурол ва ҳарбий техника етказиб беришни бошлади.Aйрим Ғарб сиёсатчилари бу, аслида, Россияга қарши иқтисодий уруш эканини тан олди. Путин таъкидлаганидек, Ғарбнинг Москвага қарши санкциялар сиёсатида барча тажовузкорлик белгилари мавжуд.
европа
сербия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0b/27994895_39:0:2770:2048_1920x0_80_0_0_e9d6f1c90c533645c9361587e7f0ed55.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, европа, сербия, газ, россия
дунёда, европа, сербия, газ, россия
Вучич Европада Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир қиш кутилаётганидан огоҳлантирди
17:52 15.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Вучич: 31 мартгача бутун Европа учун Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир ойлар бўлади.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Сербия президенти Aлександр Вучич парламентнинг навбатдан ташқари сессиясида бутун Европа каби мамлакатни ҳам Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир қиш кутаётганини
маълум қилди. Вучич икки кун давомида Косоводаги вазият ва Белград ва Приштина ўртасидаги музокараларга бағишланган навбатдан ташқари сессияда иштирок этди. Сешанба куни Сербия президенти парламентдаги мунозараларда тахминан 11 соат, чоршанба куни эса деярли 14 соат вақт сарфлади.
Ўзининг якуний сўзида Вучич ўзи ва мамлакат фуқаролари “ҳеч қандай ҳолатда Косово мустақиллигини тан олмаслигини ва бу қандайдир алоҳида жасорат эмаслигини” таъкидлади.
“Одамлар шуни билишларини истайманки, кейинги олти ярим ой – 31 мартгача бутун Европа учун Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир ойлар бўлади. Ҳар ҳолда, бу серб халқи, Сербия ва унинг фуқаролари учун 1945 йилдан ҳозирги кунгача бўлган энг оғир йиллардан бири бўлади”, деди президент.
Унинг таъкидлашича, қишгача Сербиянинг Банатски-Двор ер ости газ омборида ва Венгриядан ижарага олинган қувватларда 663 миллион куб метр газ захирага олинган, бу икки ойга етади.
Жорий йилнинг 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбасс республикалари раҳбарларининг ёрдам сўраши муносабати билан Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Москванинг режаларида Украина ҳудудларини босиб олиш йўқ, мақсадлар эса мамлакатни демилитаризация ва денацификация қилишдир. Ғарб Россиянинг қарорига жавобан унга қарши кўплаб ва кенг кўламли санкцияларни босқичма-босқич жорий қила бошлади. Ғарб давлатлари Киевга ўн миллиардлаб доллар миқдорида қурол ва ҳарбий техника етказиб беришни бошлади.
Aйрим Ғарб сиёсатчилари бу, аслида, Россияга қарши иқтисодий уруш эканини тан олди. Путин таъкидлаганидек, Ғарбнинг Москвага қарши санкциялар сиёсатида барча тажовузкорлик белгилари мавжуд.