Украинага хавфсизлик кафолатларини фақат мамлакат раҳбарияти бериши мумкин – Песков

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
Кремль вакили “Киев хавфсизлиги бўйича келишув” лойиҳаси – Киевга халқаро кафолатлар тўғрисидаги ҳужжатга мунобасат билдирди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Фақат Украина раҳбарияти ўз мамлакатига хавфсизлик кафолатларини бериши мумкин. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Украина хавфсизлиги учун кафолатларни фақат Украина раҳбарияти бериши мумкин”, - деди пайшанба куни журналистларга Кремль вакили.

Шу тариқа у “Киев хавфсизлиги бўйича келишув” лойиҳаси – Киевга халқаро кафолатлар тўғрисидаги ҳужжатга муносабат билдирган.
Сешанба куни Украина президенти девони “Киев хавфсизлиги бўйича келишув” лойиҳасини – Киевга халқаро кафолатлар тўғрисидаги ҳужжатни эълон қилди. Ҳужжатда, бир томондан, Украина ва АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқа бир қатор давлатлар ўртасида мажбурий битим тузиш таклиф қилинган. Аввалги таклифлардан фарқли ўлароқ, бу Киевнинг НАТОга қўшилишдан бош тортиши, Украинанинг нейтрал мақоми ёки Россиянинг мамлакат хавфсизлиги кафолати сифатида иштирок этишини англатмайди.
Янгиликлар лентаси
0