https://sputniknews.uz/20220915/rossiya-va-ozbekiston-ozaro-hisob-kitobda-milliy-valyutalar-ulushini-oshiradi-28204304.html
Россия ва Ўзбекистон ўзаро ҳисоб-китобда миллий валюталар улушини оширади
Россия ва Ўзбекистон ўзаро ҳисоб-китобда миллий валюталар улушини оширади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон икки томолама ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушини ошириш муҳимлигини қайд этмоқда. 15.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-15T21:20+0500
2022-09-15T21:20+0500
2023-04-05T18:39+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28197816_0:62:1187:730_1920x0_80_0_0_c8b407d272f78bc22468e4250cb668fa.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон икки томолама ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушини ошириш муҳимлигини қайд этмоқда.Бу ҳақда Россия ва Ўзбекистон президентлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида имзолаган кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияда айтиб ўтилган.Эслатиб ўтамиз, 12 сентябрдан Москва биржасининг валюта бозорида “ўзбек сўми – Россия рубли” (UZS/RUB) жуфтлигида савдолар бошланган эди.Россия ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқалар кенгайиб бормоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан товар айирбошлаш икки баробардан зиёд кўпайди, ўтган етти ойда эса ўзаро савдо 30 фоиздан ортиқ ўсди. Икки томонлама савдо ҳажмининг 70 фоизи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлардан иборат.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28197816_31:0:1086:791_1920x0_80_0_0_21d92e406d93bf752eecf5fc9bbab9bf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия
иқтисод, ўзбекистон, россия
Россия ва Ўзбекистон ўзаро ҳисоб-китобда миллий валюталар улушини оширади
21:20 15.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон икки томолама ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушини ошириш муҳимлигини қайд этмоқда.
Бу ҳақда Россия ва Ўзбекистон президентлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида
имзолаган кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияда айтиб ўтилган.
“Томонлар молия-банк соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлашади ва икки мамлакат кредит ташкилотлари ўртасида ҳисоб-китобларни узлуксиз амалга ошириш ҳамда ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда икки томонлама ҳисоб-китобларда миллий валюталар улушининг ошириш муҳимлигини қайд этадилар”, - дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, 12 сентябрдан Москва биржасининг валюта бозорида “ўзбек сўми – Россия рубли” (UZS/RUB) жуфтлигида савдолар бошланган эди.
Россия ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқалар кенгайиб бормоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан товар айирбошлаш икки баробардан зиёд кўпайди, ўтган етти ойда эса ўзаро савдо 30 фоиздан ортиқ ўсди. Икки томонлама савдо ҳажмининг 70 фоизи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлардан иборат.