https://sputniknews.uz/20220915/qozogiston-aholisi-va-deputatlari-poytaxt-nomi-ozgartirilishini-maqulladi-28150784.html
Қозоғистон аҳолиси ва депутатлари пойтахт номи ўзгартирилишини маъқуллади
Қозоғистон аҳолиси ва депутатлари пойтахт номи ўзгартирилишини маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
“Жана Казахстан” (“Янги Қозоғистон”) депутатлари гуруҳлари 2 сентябрь куни пойтахтга Остона номини қайтариш таклифи билан чиқди. 15.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-15T16:05+0500
2022-09-15T16:05+0500
2022-09-15T16:05+0500
дунёда
қозоғистон
пойтахт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363817_0:158:3077:1889_1920x0_80_0_0_68581c7cad70bc282782be9c069a40d1.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сент - Sputnik Қозоғистон аҳолиси ва маслаҳат депутатлари пойтахт Нур-Султоннинг номи Остонага ўзгартирилишини маъқуллашди.Сешанба куни шаҳар маслаҳати шаҳар аҳолисига ушбу масала бўйича мурожаат қилган. Оммавий эшиттиришлар онлайн тарзда олиб борилган. Унда шаҳар аҳолиси ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган. Давлат тарихи институти директори ўринбосари Буркитбай Аяганнинг айтишича, биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг давлатчиликни ривожлантиришда ўрни катта бўлганДепутатлар мажлисида сўзга чиққанларнинг айтишича, улар пойтахтга аввалги номи қайтарилишини маъқуллашади, чунки Остона номи брендга айланган.“Дунёда мамлакатлар, пойтахтларни бир неча маротаба номлаш ҳолатлари бўлган. Ушбу шаҳар аҳолиси сифатида мен унга аввалги номини қайтарилишини қўллаб-қувватлайман, чунки шу йилларда у чиндан ҳам машҳур брендга айланган эди”, - дейди депутат Асқар Смагулов.“Жана Казахстан” (“Янги Қозоғистон”) депутатлари гуруҳлари 2 сентябрь куни пойтахтга Остона номини қайтариш таклифи билан чиқди. Парламентарий “инсон ҳаётлигида унинг номига шаҳар номланишини нотўғри деб ҳисоблайди, қолаверса, халқ ҳам пойтахт номи ўзгаришини қабул қилмаган”.Ушбу таклиф президентнинг бир марталик етти йиллик ваколатини жорий этиш ташаббуси билан бир қаторда Конституцияга ўзгартиришлар лойиҳасига киритилган. Конституциявий кенгаш чоршанба куни қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, уни Асосий қонунга мувофиқ деб топди.Қозоғистон пойтахти номи Остонадан Нур-Султонга 2019 йилнинг март ойида мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатларини топширганда ўзгартирилган эди. Мамлакат раҳбари этиб Қосим-Жомарт Тоқаев сайланди. У биринчи президент шарафига пойтахт номини ўзгартиришни таклиф қилган. Шу куни парламент конституцияга тегишли ўзгартиришларни қабул қилган.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363817_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_3ed47b3603a9df14d5930419acf905c3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қозоғистон, пойтахт
дунёда, қозоғистон, пойтахт
Қозоғистон аҳолиси ва депутатлари пойтахт номи ўзгартирилишини маъқуллади
“Жана Казахстан” (“Янги Қозоғистон”) депутатлари гуруҳлари 2 сентябрь куни пойтахтга Остона номини қайтариш таклифи билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 15 сент - Sputnik Қозоғистон аҳолиси ва маслаҳат депутатлари пойтахт Нур-Султоннинг номи Остонага ўзгартирилишини
маъқуллашди.
Сешанба куни шаҳар маслаҳати шаҳар аҳолисига ушбу масала бўйича мурожаат қилган. Оммавий эшиттиришлар онлайн тарзда олиб борилган. Унда шаҳар аҳолиси ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган. Давлат тарихи институти директори ўринбосари Буркитбай Аяганнинг айтишича, биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг давлатчиликни ривожлантиришда ўрни катта бўлган
“Биз биринчи президентдан миннатдормиз. Бироқ номни ўзгартириш шошилинч тарзда қабул қилинган бўлиши мумкин. Ономастик комиссия таклифимизни батафсил ўрганди ва у талабларга мос, асосийси жамиятни бирлаштиришга ёрдам беради. Чунки биз жамиятда тарқоқликларни кўряпмиз. Ўйлашимча, Нурсултон Абишевич буни яхши тушунади ва хафа бўлмайди”, - дейди у.
Депутатлар мажлисида сўзга чиққанларнинг айтишича, улар пойтахтга аввалги номи қайтарилишини маъқуллашади, чунки Остона номи брендга айланган.
“Дунёда мамлакатлар, пойтахтларни бир неча маротаба номлаш ҳолатлари бўлган. Ушбу шаҳар аҳолиси сифатида мен унга аввалги номини қайтарилишини қўллаб-қувватлайман, чунки шу йилларда у чиндан ҳам машҳур брендга айланган эди”, - дейди депутат Асқар Смагулов.
“Жана Казахстан” (“Янги Қозоғистон”) депутатлари гуруҳлари 2 сентябрь куни пойтахтга Остона номини қайтариш таклифи билан чиқди. Парламентарий “инсон ҳаётлигида унинг номига шаҳар номланишини нотўғри деб ҳисоблайди, қолаверса, халқ ҳам пойтахт номи ўзгаришини қабул қилмаган”.
Ушбу таклиф президентнинг бир марталик етти йиллик ваколатини жорий этиш ташаббуси билан бир қаторда Конституцияга ўзгартиришлар лойиҳасига киритилган. Конституциявий кенгаш чоршанба куни қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, уни Асосий қонунга мувофиқ деб топди.
Қозоғистон пойтахти номи Остонадан Нур-Султонга 2019 йилнинг март ойида мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатларини топширганда ўзгартирилган эди. Мамлакат раҳбари этиб Қосим-Жомарт Тоқаев сайланди. У биринчи президент шарафига пойтахт номини ўзгартиришни таклиф қилган. Шу куни парламент конституцияга тегишли ўзгартиришларни қабул қилган.