https://sputniknews.uz/20220915/putin-pokiston-bilan-hamkorlik-ijobiy-davom-etishi-uchun-hamma-narsani-qilamiz-28175794.html
Путин: Покистон билан ҳамкорлик ижобий давом этиши учун ҳамма нарсани қиламиз
Путин: Покистон билан ҳамкорлик ижобий давом этиши учун ҳамма нарсани қиламиз
Sputnik Ўзбекистон
Покистон Осиёдаги устувор шериклардан бири, деб ҳисоблайди Россия раҳбари. 15.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-15T16:03+0500
2022-09-15T16:03+0500
2023-04-05T18:39+0500
шҳт-2022: самарқанд саммити
шаҳбоз шариф
владимир путин
покистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28171260_0:0:2969:1671_1920x0_80_0_0_798b030b6ecf994cfa482f4c4937dba3.jpg
ТОШКEНТ, 15 сентябрь – Sputnik. Самарқандда ШҲТ саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф учрашуви бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik мухбири.Қайд этилишича, музокаралар чоғида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Россия ва Покистон ўртасидаги савдо алоқаларидаги мавжуд вазиятга изоҳ берган Путин, қилиниши керак бўлган ишлар борлигини, айни вақтда икки давлат ўртасида турли соҳаларда яхши истиқболлар мавжудлигини таъкидлаган.Унинг сўзларига кўра, гап темир йўл соҳаси, шунингдек, “қизиқарли йирик лойиҳалар” амалга оширилаётган энергетика соҳаси ҳақида бормоқда.Россия етакчисининг сўзларига кўра, Покистон Осиёдаги устувор шериклардан биридир.Улар Исломобод томонидан Россия газини сотиб олиш масаласини ҳам муҳокама қилди. Етказиб беришнинг ягона шарти Афғонистонда барқарорликни таъминлаш эканлиги билдирилди.Ўз навбатида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Путинга Россия буюклигини айтиб, Исломобод Москва билан стратегик соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш ниятида эканлигини билдирди.Сиз — ўз сўзида турадиган одамсиз, сиз қарорлар қабул қиласиз ва уларни ҳаётга татбиқ этасиз. Сизни ишонтириб айтмоқчиманки, мен сиз билан ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатишни хоҳлайман”, - дейди Шаҳбоз Шариф.
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28171260_137:0:2866:2047_1920x0_80_0_0_cd8d09559bedde45451ce0c3ebdf3c74.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шаҳбоз шариф, владимир путин, покистон, россия
шаҳбоз шариф, владимир путин, покистон, россия
Путин: Покистон билан ҳамкорлик ижобий давом этиши учун ҳамма нарсани қиламиз
16:03 15.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Покистон Осиёдаги устувор шериклардан бири, деб ҳисоблайди Россия раҳбари.
ТОШКEНТ, 15 сентябрь – Sputnik. Самарқандда ШҲТ саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф учрашуви бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Қайд этилишича, музокаралар чоғида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Россия ва Покистон ўртасидаги савдо алоқаларидаги мавжуд вазиятга изоҳ берган Путин, қилиниши керак бўлган ишлар борлигини, айни вақтда икки давлат ўртасида турли соҳаларда яхши истиқболлар мавжудлигини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, гап темир йўл соҳаси, шунингдек, “қизиқарли йирик лойиҳалар” амалга оширилаётган энергетика соҳаси ҳақида бормоқда.
“Покистон оқими суюлтирилган газ етказиб бериш инфратузилмасини яратиш, Россиядан Покистонга қувур газини етказиб бериш ҳақида. Инфратузилманинг бир қисми аллақачон яратилган - бу Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон. Покистон билан ҳамкорлик ижобий давом этишига боғлиқ ҳолда қўлимиздан келганини қиламиз”, - деди Владимир Путин.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, Покистон Осиёдаги устувор шериклардан биридир.
Улар Исломобод томонидан Россия газини сотиб олиш масаласини ҳам муҳокама қилди. Етказиб беришнинг ягона шарти Афғонистонда барқарорликни таъминлаш эканлиги билдирилди.
Ўз навбатида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Путинга Россия буюклигини айтиб, Исломобод Москва билан стратегик соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш ниятида эканлигини билдирди.
“Сиз — супер кучсиз. Ҳамкорликларимизни ривожлантириш Покистон учун жуда фойдали бўларди. Сиз буюк давлатингиз қандай салоҳиятга эга эканлигини биласиз ва Покистон ҳам бу улкан салоҳиятдан фойдаланиши мумкин. Бу ерга делегациям билан энергетика, савдо, сармоя ва албатта, бошқа стратегик соҳалардаги алоқаларимизни янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш таклифи билан келдим.
Сиз — ўз сўзида турадиган одамсиз, сиз қарорлар қабул қиласиз ва уларни ҳаётга татбиқ этасиз. Сизни ишонтириб айтмоқчиманки, мен сиз билан ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатишни хоҳлайман”, - дейди Шаҳбоз Шариф.