https://sputniknews.uz/20220915/mirziyoev-va-lukashenko-agroekspress-loyihasini-ishga-tushirishga-kelishib-olishdi-28176432.html
Мирзиёев ва Лукашенко “Агроэкспресс” лойиҳасини ишга туширишга келишиб олишди
Мирзиёев ва Лукашенко “Агроэкспресс” лойиҳасини ишга туширишга келишиб олишди
Sputnik Ўзбекистон
Давлат раҳбари Ўзбекистонда иккинчи Ҳудудлараро форумни ўтказишни таклиф этди. 15.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-15T16:19+0500
2022-09-15T16:19+0500
2022-09-15T16:19+0500
шҳт-2022: самарқанд саммити
александр лукашенко
шавкат мирзиёев
самарқанддаги шҳт саммити - 2022
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28174778_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_d504a7b5821a51f41a7f5d7a07a44278.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатга келган Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.Томонлар икки мамлакатда савдо уйлари ва логистика марказлари тармоғини кенгайтириш, озиқ-овқатни тезлаштирилган тарзда етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳасини ишга тушириш, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш бўйича электрон тизимни жорий қилишга келишиб олдишди.Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари машинасозлик, агросаноат, кимё, фармацевтика ва электротехника тармоқларида саноат кооперацияси бўйича ўзиро манфаатли шерикликни илгари суриш зарурлигини қайд этишди.Маълумот учун, икки мамлакат ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик фаоллашган. Товар айирбошлаш ўтган йилда 44 фоизга, жорий йилнинг етти ойида эса яна 12 фоизга ошди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Агроэкспресс" лойиҳаси имкониятлари асосида Беларусь бозорига ўзбек мева-сабзавотларини тўғридан-тўғри етказиб бериш йўлга қўйилиши маълум қилинганди.Хусусан, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Тошкент ва Минск ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Минск шаҳрида Беларусь бош вазирининг ўринбосари Леонид Зайц билан учрашган.Томонлар тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш учун қўшма фермер хўжаликларини ташкил этиш, шунингдек, "Агроэкспресс" лойиҳасининг мавжуд ресурслари ва имкониятлари асосида Беларусь бозорига ўзбек мева-сабзавотларини тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28174778_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_fb9c745a3758483665dc20528895d79c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
александр лукашенко, шавкат мирзиёев, самарқанддаги шҳт саммити - 2022
александр лукашенко, шавкат мирзиёев, самарқанддаги шҳт саммити - 2022
Мирзиёев ва Лукашенко “Агроэкспресс” лойиҳасини ишга туширишга келишиб олишди
Давлат раҳбари Ўзбекистонда иккинчи Ҳудудлараро форумни ўтказишни таклиф этди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатга келган Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко билан учрашув
ўтказди. Томонлар икки мамлакатда савдо уйлари ва логистика марказлари тармоғини кенгайтириш, озиқ-овқатни тезлаштирилган тарзда етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳасини ишга тушириш, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш бўйича электрон тизимни жорий қилишга келишиб олдишди.
Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари машинасозлик, агросаноат, кимё, фармацевтика ва электротехника тармоқларида саноат кооперацияси бўйича ўзиро манфаатли шерикликни илгари суриш зарурлигини қайд этишди.
Давлат раҳбари Ўзбекистонда иккинчи Ҳудудлараро форумни ўтказишни таклиф этди.
Маълумот учун, икки мамлакат ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик фаоллашган. Товар айирбошлаш ўтган йилда 44 фоизга, жорий йилнинг етти ойида эса яна 12 фоизга ошди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Агроэкспресс" лойиҳаси имкониятлари асосида Беларусь бозорига ўзбек мева-сабзавотларини тўғридан-тўғри етказиб бериш йўлга қўйилиши маълум қилинганди.
Хусусан, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Тошкент ва Минск ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Минск шаҳрида Беларусь бош вазирининг ўринбосари Леонид Зайц билан учрашган.
Томонлар тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш учун қўшма фермер хўжаликларини ташкил этиш, шунингдек, "Агроэкспресс" лойиҳасининг мавжуд ресурслари ва имкониятлари асосида Беларусь бозорига ўзбек мева-сабзавотларини тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор
қаратишган.