Историко-этнографический парк Вечный город, вошедший в состав международного туристического комплекса Великий шелковый путь, открылся в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Самарқанд 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Илҳом Алиев Самарқандга етиб келди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит президента Азербайджана Ильхама Алиева в Узбекистан
Визит президента Азербайджана Ильхама Алиева в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2022
Oбуна бўлиш
Озарбайжон президентини Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашинининг мажлисига фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланди. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 тадан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0