https://sputniknews.uz/20220915/emomali-rahmon-ozbekistonning-shhtdagi-raisligini-yuqori-baholadi-28176624.html
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Яван ГЭСни қуриш масаласини кўриб чиқди
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Яван ГЭСни қуриш масаласини кўриб чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон етакчиси Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги раислигини юқори баҳолади ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Самарқандда рўй берган улкан... 15.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-15T16:12+0500
2022-09-15T16:12+0500
2022-09-15T16:15+0500
шҳт-2022: самарқанд саммити
эмомали раҳмон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28169087_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_eab1d1177d258031f6c9d1cbfcdd3a62.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.Суҳбат аввалида Тожикистон етакчиси Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги раислигини юқори баҳолади ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Самарқандда рўй берган улкан янгиланишларни алоҳида қайд этди.Самарқанд саммити якунлари ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши ва ташкилотнинг халқаро нуфузини юксалтириши шубҳасиз экани таъкидланди.Президентлар биродар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланаётганини мамнуният билан қайд этди.Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 16 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан электротехника, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.Давлат раҳбарлари мамлакатлари ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа - Яван ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28169087_74:0:1210:852_1920x0_80_0_0_53bafd40b457f76a033473bdc6eda95a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эмомали раҳмон, шавкат мирзиёев
эмомали раҳмон, шавкат мирзиёев
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Яван ГЭСни қуриш масаласини кўриб чиқди
16:12 15.09.2022 (янгиланди: 16:15 15.09.2022) Тожикистон етакчиси Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги раислигини юқори баҳолади ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Самарқандда рўй берган улкан янгиланишларни алоҳида қайд этди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди. Бу ҳақда
Sputnik мухбири хабар берди.
Суҳбат аввалида Тожикистон етакчиси Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги раислигини юқори баҳолади ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Самарқандда рўй берган улкан янгиланишларни алоҳида қайд этди.
Самарқанд саммити якунлари ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши ва ташкилотнинг халқаро нуфузини юксалтириши шубҳасиз экани таъкидланди.
Президентлар биродар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланаётганини мамнуният билан қайд этди.
Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 16 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан электротехника, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбарлари мамлакатлари ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа - Яван ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.