https://sputniknews.uz/20220915/bugun-kxsht-missiyasi-armanistonga-boradi-28130422.html
Бугун КХШТ миссияси Арманистонга боради
Бугун КХШТ миссияси Арманистонга боради
Sputnik Ўзбекистон
КХШТ миссиясига Бирлашган штаб бошлиғи Анатолий Сидоров бошчилик қилади. 15.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-15T11:11+0500
2022-09-15T11:11+0500
2022-09-15T11:11+0500
дунёда
коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
арманистон
озарбайжон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28130218_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8218d866c1f7e50e4f494816f6fddc2a.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) миссиясининг дастлабки гуруҳи Арманистонга боради, унга Бирлашган штаб бошлиғи Анатолий Сидоров бошчилик қилади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.Қайд этилишича, КХШТ бош котиби ва миссия раҳбари Станислав Зась келаси ҳафта Арманистонга боришни режалаштирмоқда. Миссия таркибига ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари, ташкилот котибияти ходимлари ва КХШТ Бирлашган штаб-квартирасининг ҳарбий хизматчилари киради.Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни КХШТга раислик қилаётган Арманистон ташаббуси билан КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг Арманистон ва Озарбайжон чегарасида вазиятнинг кескинлашувига бағишланган видеоконференция шаклида навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган эди.Ҳозирги вазиятни баҳолаш ва давлат раҳбарларига батафсил ҳисобот тайёрлаш учун КХШТ Бош котиби Станислав Зась бошчилигида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти миссиясини юбориш бўйича келишувга эришилди.Сешанбага ўтар кечаси Арманистон-Озарбайжон чегарасида отишма бошланди. Ҳар икки томондан ҳам йўқотишлар қайд этилган. Пайшанбага ўтар кечаси Арманистон Ереван ва Боку ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди.
арманистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28130218_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_12bd0c2edde98a2f86a540a61b1fa7e1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт), арманистон, озарбайжон
дунёда, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт), арманистон, озарбайжон
Бугун КХШТ миссияси Арманистонга боради
КХШТ миссиясига Бирлашган штаб бошлиғи Анатолий Сидоров бошчилик қилади.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) миссиясининг дастлабки гуруҳи Арманистонга боради, унга Бирлашган штаб бошлиғи Анатолий Сидоров бошчилик қилади. Бу ҳақда
Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Қайд этилишича, КХШТ бош котиби ва миссия раҳбари Станислав Зась келаси ҳафта Арманистонга боришни режалаштирмоқда. Миссия таркибига ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари, ташкилот котибияти ходимлари ва КХШТ Бирлашган штаб-квартирасининг ҳарбий хизматчилари киради.
Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни КХШТга раислик қилаётган Арманистон ташаббуси билан КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг Арманистон ва Озарбайжон чегарасида вазиятнинг кескинлашувига бағишланган видеоконференция шаклида навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган эди.
Ҳозирги вазиятни баҳолаш ва давлат раҳбарларига батафсил ҳисобот тайёрлаш учун КХШТ Бош котиби Станислав Зась бошчилигида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти миссиясини юбориш бўйича келишувга эришилди.
Сешанбага ўтар кечаси Арманистон-Озарбайжон чегарасида отишма бошланди. Ҳар икки томондан ҳам йўқотишлар қайд этилган. Пайшанбага ўтар кечаси Арманистон Ереван ва Боку ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди.