https://sputniknews.uz/20220914/toshkent-xalqaro-kinofestivalining-ochilish-marosimi-bolib-otdi-28112121.html
Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Бурак Ўзчивит, Сергей Безруков, Нургул Яшилчай каби кўплаб таниқли кино юлдузлари махсус "қизил йўлак"дан ўтишди. 14.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-14T22:34+0500
2022-09-14T22:34+0500
2022-09-14T22:34+0500
маданият
“ипак йўли дурдонаси” тошкент халқаро кинофестивали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0e/28111084_0:69:1280:789_1920x0_80_0_0_771e4d971b4d1310b57a0ed73492d3a4.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Тошкентда “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Маросим аввалида кинофестиваль меҳмонлари Такеши Китано, Арманд Ассанте, Бурак Ўзчивит, Сергей Безруков, Нургул Яшилчай, Тимур Бекмамбетов, Таваккел Мусилим, Умеш Мехра каби кўплаб таниқли кино юлдузлар махсус "қизил йўлак"дан ўтишди.Шунингдек, ўзбек юлдузлари Ёқуб Аҳмедов, Шоҳида Исмоилова, Наимахон Пўлатова, Меҳри Бекжонова, Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева, Расулхон Қодирхонов, Умид Искандаров ва бошқалар ҳам қизил йўлакдан ўтишди.Тадбирда 500 га яқин киноижодкорлар, актёр ва актрисалар, режиссёр ва кинооператорлар, продюсер ва кинотанқидчилар, киношунос олимлар иштирок этди.Очилиш маросимида таниқли эстрада юлдузлари иштирокида шоу-концерт ва театрлаштирилган чиқишлар тақдим этилди. Тадбирни ёритиш учун дунёнинг 40 давлатидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрди.Тадбирда таниқли америкалик киноактёр нуфузли “Эмми” мукофоти совриндори Арманд Ассанте бошловчилик қилди.Атоқли ҳинд кинорежиссёри Умеш Меҳрага Тошкент халқаро кинофестивали статуэткаси тантанали равишда топширилди.Халқаро тадбир доирасида жаҳонга машҳур кино ишлаб чиқарувчиларнинг 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлари намойиш этилади. Бундан ташқари, кинофестиваль кунларида кино ишлаб чиқариш, таълим, фильмлар намойиши, фильм яратиш жараёни билан боғлиқ 20 дан ортиқ кенг кўламли тадбирлар ўтказилади.Кинофестиваль ташкилотчилари Ўзбекистонда яратилган шарт-шароитлар жаҳонга машҳур киноижодкорлар билан ҳамкорликда муҳим халқаро лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилишига умид билдиришмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0e/28111084_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_f5cbbfc53bcb0d2660fedfa6eec22bd8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, “ипак йўли дурдонаси” тошкент халқаро кинофестивали
маданият, “ипак йўли дурдонаси” тошкент халқаро кинофестивали
Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Бурак Ўзчивит, Сергей Безруков, Нургул Яшилчай каби кўплаб таниқли кино юлдузлари махсус "қизил йўлак"дан ўтишди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Тошкентда “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Маросим аввалида кинофестиваль меҳмонлари Такеши Китано, Арманд Ассанте, Бурак Ўзчивит, Сергей Безруков, Нургул Яшилчай, Тимур Бекмамбетов, Таваккел Мусилим, Умеш Мехра каби кўплаб таниқли кино юлдузлар махсус "қизил йўлак"дан ўтишди.
Шунингдек, ўзбек юлдузлари Ёқуб Аҳмедов, Шоҳида Исмоилова, Наимахон Пўлатова, Меҳри Бекжонова, Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева, Расулхон Қодирхонов, Умид Искандаров ва бошқалар ҳам қизил йўлакдан ўтишди.
Тадбирда 500 га яқин киноижодкорлар, актёр ва актрисалар, режиссёр ва кинооператорлар, продюсер ва кинотанқидчилар, киношунос олимлар иштирок этди.
Очилиш маросимида таниқли эстрада юлдузлари иштирокида шоу-концерт ва театрлаштирилган чиқишлар тақдим этилди. Тадбирни ёритиш учун дунёнинг 40 давлатидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрди.
Тадбирда таниқли америкалик киноактёр нуфузли “Эмми” мукофоти совриндори Арманд Ассанте бошловчилик қилди.
Атоқли ҳинд кинорежиссёри Умеш Меҳрага Тошкент халқаро кинофестивали статуэткаси тантанали равишда топширилди.
Халқаро тадбир доирасида жаҳонга машҳур кино ишлаб чиқарувчиларнинг 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлари намойиш этилади. Бундан ташқари, кинофестиваль кунларида кино ишлаб чиқариш, таълим, фильмлар намойиши, фильм яратиш жараёни билан боғлиқ 20 дан ортиқ кенг кўламли тадбирлар ўтказилади.
Кинофестиваль ташкилотчилари Ўзбекистонда яратилган шарт-шароитлар жаҳонга машҳур киноижодкорлар билан ҳамкорликда муҳим халқаро лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилишига умид билдиришмоқда.