Россия ҳарбийларига янги снайпер милтиқлари етказиб берилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМеждународный форум "Армия-2022"
Международный форум Армия-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Oбуна бўлиш
Украинада фаолият юритаётган Россия махсус кучлари янги турдаги "Чукавин" снайпер милтиқларини олди.
ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Украинада жанговар ҳаракатларда иштирок этаётган Россия махсус кучларига жанговар амалиёт учун энг сўнгги модел армия "Чукавин снайпер винтовкалари" (СВЧ) етказиб берилди, деб хабар берди РИА Новости.
"Махсус операция кучларига Украинада олиб борилаётган ҳарбий операцияни жанговар шароитларда синовдан ўтказиш учун "Чукавин" снайпер милтиқларининг партияси етказиб берилди. Янги милтиқ мажмуаси ҳақидаги дастлабки шарҳлар ижобий бўлди", - деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг аниқлик киритишича, СВЧ 7,62 х 54 миллиметр ўлчамдаги маҳаллий снайпер патронига мослаштирилган. У "Калашников" концерни томонидан ишлаб чиқилган бўлиб бир километргача бўлган масофаларда биринчи ўқ билан нишонларни мағлуб этишни таъминлаши керак.
© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин посетил парк "Патриот"
Президент РФ В. Путин посетил парк Патриот - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Президент РФ В. Путин посетил парк "Патриот"
Ярим автоматик снайпер милтиғи комплекси иккита энг кенг тарқалган патронлар учун мўлжалланган - маҳаллий 7,62 х 54 мм ва НАТО патрони 7,62 х 51мм.СВЧнинг ўқ-дорисиз оғирлиги - 4,6 килограмм, узунлиги версияга қараб 115 смгача, магазинига 10 та патрон сиғади.
Чукавин снайпер милтиғи аста-секин қўшинларда Россия армиясининг асосий снайпер милтиғи бўлган "СВД" ўрнини босиши кутилмоқда. СВД деярли 60 йил олдин - 1963 йилда қабул қилинган. Милтиқ ўз-ўзидан юкланади ва 7,62 х 54 патронига мослашган. Ўтган йиллар двомида СВД ўзини қулай ва ишончли қурол сифатида намойиш қилди, лекин бир ўқ билан нишонга тегиш кўрсатгичи замонавий талабларга жавоб бермай қолди.
Янги СВЧнинг давлат синовлари ўтган кузда якунланди ва жорий йилда у қўшинларга етказила бошлайди.
Янгиликлар лентаси
0