https://sputniknews.uz/20220914/qurilayotgan-binolarda-quyosh-suv-isitish-qurilmalarini-ornatish-shart-boladi-28097502.html
Қурилаётган биноларда қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш шарт бўлади
Қурилаётган биноларда қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш шарт бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш ишларини бошлаш тақиқланади. 14.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-14T19:01+0500
2022-09-14T19:01+0500
2022-09-14T19:01+0500
жамият
қуёш сув иситиш қурилмалари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0e/28096877_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_0b44a081fb5650a4e225fcc9445f8cf7.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзёев “Энергия тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Талаблар қуйидаги, жумладан, давлат ва хусусий объектларга тааллуқли:Ҳужжат билан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш ишларини бошлаш тақиқланади.Ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлари фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини (KPI) баҳолаш тизимида энергия тежовчи ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ишлари алоҳида инобатга олинади.Эслатиб ўтамиз, июнь ойида президент ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлигини таъкидлаган эди. 2023 йилдан ресторанлар, меҳмонхоналар, супермаркетлар, дўконлар, автомобилларга газ ва ёқилғи қуйиш станциялари, аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари, хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотларива бошқалар камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилиши маълум қилган эди.Йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда, 1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш вазифаси топширилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0e/28096877_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_58fd4923794eb5a5e4e0e07e32603a1d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қуёш сув иситиш қурилмалари
жамият, қуёш сув иситиш қурилмалари
Қурилаётган биноларда қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш шарт бўлади
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш ишларини бошлаш тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзёев
“Энергия тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни
имзолади. Унга кўра,2023 йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган барча бино-иншоотларни лойиҳалаштириш ва ишга туширишда иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизини қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатиш орқали қоплаш талаб этилади.
Талаблар қуйидаги, жумладан, давлат ва хусусий объектларга тааллуқли:
таълим муассасалари соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм;
локал иситиш иссиқлик тизимига уланадиган кўп хонадонли уй-жойлар, шу жумладан "Янги Ўзбекистон" массивлари;
умумий майдони 1 минг квадрат метрдан катта бўлган барча савдо-кўнгилочар марказлари.
Ҳужжат билан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш ишларини бошлаш тақиқланади.
Иссиқ сувдан фойдаланиш режалаштирилган янги бино-иншоотларда (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган тақдирда бундай бино-иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.
Ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлари фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини (KPI) баҳолаш тизимида энергия тежовчи ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ишлари алоҳида инобатга олинади.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида президент ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлигини таъкидлаган эди. 2023 йилдан ресторанлар, меҳмонхоналар, супермаркетлар, дўконлар, автомобилларга газ ва ёқилғи қуйиш станциялари, аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари, хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотларива бошқалар камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилиши маълум қилган эди.
Йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда, 1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш вазифаси топширилган эди.