https://sputniknews.uz/20220914/qirgiz-tojik-chegarasida-bir-sutkada-uchinchi-otishma-sodir-boldi-28094458.html
Қирғиз-тожик чегарасида бир суткада учинчи отишма содир бўлди
Қирғиз-тожик чегарасида бир суткада учинчи отишма содир бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Расмий маълумотларга кўра, қирғизистонлик икки чегарачи яраланган, Тожикистонда бир киши ҳалок бўлган, икки нафари яраланган. 14.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-14T16:24+0500
2022-09-14T16:24+0500
2022-09-14T16:24+0500
дунёда
қирғиз-тожик чегараси
отишма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0e/25278474_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_6651b3197ee8426ba2f0d958c53f326c.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна бир отишма содир бўлди, бу бир суткада учинчи ўқ узилиши. Бу ҳақда РИA Новости ёзмоқда.Чоршанба куни эрталаб Қирғизистон чегара хизмати Булоқбоши ҳудудида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берди. Aгентлик маълумотларига кўра, бу Тожикистон чегара отрядининг чегара участкасида жанговар позицияларни эгаллагани сабабли бошланган. Тожикистон томони қарши томонни чегара постини асоссиз ўққа тутганликда айблади.Тожикистон ўз навбатида Қирғистонни айблади. Иккинчи томоннинг маълум қилишича, 14 сентябрь куни соат 07:15 атрофида Қирғизистон Республикасининг Боткен чегара отрядининг “Булоқбоши” чегара пости чегарачилари томонидан “Исфара” чегара отрядининг “Кех” чегара пости йўналишида миномётдан 4 марта ўқ узилган. Бундан ташқари, Қирғизистон Республикаси томонидан ушбу ҳудудга қўшимча ҳарбий куч ва техника олиб келинган.Куннинг ярмида икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида яна бир тўқнашув бошланди - Как-Сай ҳудудида.Расмий маълумотларга кўра, қирғизистонлик икки чегарачи яраланган бўлса, Тожикистонда бир киши ҳалок бўлган, икки нафари яраланган.Маълумот ўрнида, Қирғизистон ва Тожикистон чегараси вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ва икки давлат чегарачилари ўртасидаги тўқнашувлар ҳудудига айланиб бормоқда. Бунга сабаб делимитация қилинмаган ерлар бўлиб, у ерларда давлатлар ўртасидаги чегара қаердан ўтишини аниқлаб бўлмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0e/25278474_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_99d0b746e76b2d99f04e037b9dc079b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғиз-тожик чегараси, отишма
дунёда, қирғиз-тожик чегараси, отишма
Қирғиз-тожик чегарасида бир суткада учинчи отишма содир бўлди
Расмий маълумотларга кўра, қирғизистонлик икки чегарачи яраланган, Тожикистонда бир киши ҳалок бўлган, икки нафари яраланган.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна бир отишма содир бўлди, бу бир суткада учинчи ўқ узилиши. Бу ҳақда РИA Новости
ёзмоқда. “2022 йил 14 сентябрь куни соат 15:08 да (Тошкент вақти билан 14:08) Боткен туманининг Паски-Aриқ қишлоғида Тожикистон чегарачилари Қирғизистоннинг Боткен чегара отрядининг “Самаркандек” заставаси чегарачиларига қарата ўт очди. Қирғиз чегарачилари жавоб ўқи узди, навбатдаги отишма бошланди”, дейилган хабарда.
Чоршанба куни эрталаб Қирғизистон чегара хизмати Булоқбоши ҳудудида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берди. Aгентлик маълумотларига кўра, бу Тожикистон чегара отрядининг чегара участкасида жанговар позицияларни эгаллагани сабабли бошланган. Тожикистон томони қарши томонни чегара постини асоссиз ўққа тутганликда айблади.
Тожикистон ўз навбатида Қирғистонни айблади. Иккинчи томоннинг маълум қилишича, 14 сентябрь куни соат 07:15 атрофида Қирғизистон Республикасининг Боткен чегара отрядининг “Булоқбоши” чегара пости чегарачилари томонидан “Исфара” чегара отрядининг “Кех” чегара пости йўналишида миномётдан 4 марта ўқ узилган. Бундан ташқари, Қирғизистон Республикаси томонидан ушбу ҳудудга қўшимча ҳарбий куч ва техника олиб келинган.
Куннинг ярмида икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида яна бир тўқнашув бошланди - Как-Сай ҳудудида.
Расмий маълумотларга кўра, қирғизистонлик икки чегарачи яраланган бўлса, Тожикистонда бир киши ҳалок бўлган, икки нафари яраланган.
Маълумот ўрнида, Қирғизистон ва Тожикистон чегараси вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ва икки давлат чегарачилари ўртасидаги тўқнашувлар ҳудудига айланиб бормоқда. Бунга сабаб делимитация қилинмаган ерлар бўлиб, у ерларда давлатлар ўртасидаги чегара қаердан ўтишини аниқлаб бўлмайди.