Қатор товарларни олиб киришдаги миқдорий чекловларни бекор қилиш таклиф этилмоқда

© © Sputnik / Амир ИсаевЖители Узбекистана пересекают границу с Таджикистаном на КПП Патар, архивное фото
Жители Узбекистана пересекают границу с Таджикистаном на КПП Патар, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2022
Oбуна бўлиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги таклифи билан Ўзбекистонга жисмоний шахслар олиб кирадиган қатор товарлар учун нормалар бекор қилиниши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбектистонда жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўллари (пиёдалар), темир йўл ва дарё ўтиш пунктлари орқали олиб кириладиган бир қатор товарларни божсиз олиб кириш учун миқдорий меъёрни бекор қилиш қилинмоқда. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган.
Гап ошхона идишлари, шунингдек, маиший, ошхона ва компьютер ускуналаридан ташқари бўлган товарлар (спиртли ичимликлар, жумладан, пиво, тамаки маҳсулотлари, парфюмерия, атир ва заргарлик буюмлари бундан мустасно) ҳақида бормоқда.
Ҳужжат Ҳукуматнинг 2018 йил 22 июндаги "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистонга товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорининг 20−21 бандларини чиқариб ташлашни назарда тутади.
Таъкидланишича, ўзгартириш жаҳондаги озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги шароитида аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга бирламчи маҳсулотлар билан таъминлаш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиб кетишини олдини олиш, мамлакат фуқароларига шахсий эҳтиёжлари учун маҳсулотларни олиб киришга шарт-шароит яратиш мақсадида киритилмоқда.
Амалда 6 ой давомида битта идиш-товоқ тўпламини, бошқа товарлар учун ҳар бир товардан 2 кг (бўлинмайдиган товарлар бундан мустасно), 6 ой давомида умумий оғирлиги 10 кг дан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга рухсат берилган.
Маълумот учун, президентнинг 2018 йил 8 февралдаги қарорига мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан республикага автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали 300 долларигача бўлган маҳсулотларни божхона тўловларисиз олиб ўтиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0